UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  9 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  20 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  12 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда кечди. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар имкониятларни голга айлантирганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди", – дейди Бекзод Қодирқулов.

- Ўтказиб юборилган голларда кимнинг айби кўпроқ? Дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Ҳозир кимнидир айблаш нотўғри. Мағлубиятга учрадими, демак, мураббий қаердадир хатога йўл қўйди. Биринчи бўлимни ютдик. Иккинчи бўлимда характер кўрсатишимиз керак эди. Тажрибали футболчилар ёшларни ўз ортларидан эргаштиришлари кутилганди. Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларда тўғри позиция танлай олмадик. Орқа ҳимоячимиз фоллар қилишни бошлагач, уни алмаштирдик. Ўрнига бошқа ҳимоячи тушгач, хатолар кўпайди. "Шўртан" керакли дақиқаларда гол урди. 

- Ёдгор Назаров жуда асабий ҳолатда алмаштириш сўрагани нима билан боғлиқ?

- У орқа оёқ мушакларини жароҳатлаб олди. Шу сабабли ўзини алмаштиришни сўради. 

- "Шўртан" иккинчи бўлимда қайси жиҳатлари билан устунлик қилди?

- Ҳисобда ортда бораётган "Шўртан" иккинчи бўлимда ҳужумга ўтиши аниқ эди. Ҳар қандай жамоа бундай паллада фаолликни оширади. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Инсонмиз ҳаммада хато бўлади. Биз фақат ўз жамоамиз ҳақида гапирамиз. Аёл киши тўғри ҳакамлик қиладиган бўлса, марҳамат қилаверсин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика