UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  5 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  22 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда кечди. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар имкониятларни голга айлантирганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди", – дейди Бекзод Қодирқулов.

- Ўтказиб юборилган голларда кимнинг айби кўпроқ? Дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Ҳозир кимнидир айблаш нотўғри. Мағлубиятга учрадими, демак, мураббий қаердадир хатога йўл қўйди. Биринчи бўлимни ютдик. Иккинчи бўлимда характер кўрсатишимиз керак эди. Тажрибали футболчилар ёшларни ўз ортларидан эргаштиришлари кутилганди. Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларда тўғри позиция танлай олмадик. Орқа ҳимоячимиз фоллар қилишни бошлагач, уни алмаштирдик. Ўрнига бошқа ҳимоячи тушгач, хатолар кўпайди. "Шўртан" керакли дақиқаларда гол урди. 

- Ёдгор Назаров жуда асабий ҳолатда алмаштириш сўрагани нима билан боғлиқ?

- У орқа оёқ мушакларини жароҳатлаб олди. Шу сабабли ўзини алмаштиришни сўради. 

- "Шўртан" иккинчи бўлимда қайси жиҳатлари билан устунлик қилди?

- Ҳисобда ортда бораётган "Шўртан" иккинчи бўлимда ҳужумга ўтиши аниқ эди. Ҳар қандай жамоа бундай паллада фаолликни оширади. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Инсонмиз ҳаммада хато бўлади. Биз фақат ўз жамоамиз ҳақида гапирамиз. Аёл киши тўғри ҳакамлик қиладиган бўлса, марҳамат қилаверсин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика