UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда кечди. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар имкониятларни голга айлантирганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди", – дейди Бекзод Қодирқулов.

- Ўтказиб юборилган голларда кимнинг айби кўпроқ? Дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Ҳозир кимнидир айблаш нотўғри. Мағлубиятга учрадими, демак, мураббий қаердадир хатога йўл қўйди. Биринчи бўлимни ютдик. Иккинчи бўлимда характер кўрсатишимиз керак эди. Тажрибали футболчилар ёшларни ўз ортларидан эргаштиришлари кутилганди. Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларда тўғри позиция танлай олмадик. Орқа ҳимоячимиз фоллар қилишни бошлагач, уни алмаштирдик. Ўрнига бошқа ҳимоячи тушгач, хатолар кўпайди. "Шўртан" керакли дақиқаларда гол урди. 

- Ёдгор Назаров жуда асабий ҳолатда алмаштириш сўрагани нима билан боғлиқ?

- У орқа оёқ мушакларини жароҳатлаб олди. Шу сабабли ўзини алмаштиришни сўради. 

- "Шўртан" иккинчи бўлимда қайси жиҳатлари билан устунлик қилди?

- Ҳисобда ортда бораётган "Шўртан" иккинчи бўлимда ҳужумга ўтиши аниқ эди. Ҳар қандай жамоа бундай паллада фаолликни оширади. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Инсонмиз ҳаммада хато бўлади. Биз фақат ўз жамоамиз ҳақида гапирамиз. Аёл киши тўғри ҳакамлик қиладиган бўлса, марҳамат қилаверсин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика