UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  11 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  17 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  10 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул" Янгиликлар

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Олимпик"(2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу ғалаба аввало мухлисларники, бутун Янгиер ва Сирдарё вилоятиники, деб ўйлайман. Кучли рақиб билан муносиб ўйнаб ғалаба қозондик. Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки жамоада ҳам ўзига яраша вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол уришимиз мумкин эди. Биласиз, "Олимпик" яхши кўзга кўринган йигитлардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб назарий машғулотларда йигитларга тушунтиргандик. Рақиб футболчиси қизил карточка олганидан сўнг ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Тажрибали футболчиларнинг вазиятлардан фойдалана олгани ўз сўзини айтди. Ёзги трансферлар ойнасида тажрибали футболчилар ўрнига ёш келажаги бор ижрочиларни олдик. Бундан мақсад жамоани ёшартирган ҳолда кейинги мавсумга тайёрлаш",- дейди Бекзод Қодирқулов.

- Жамоани Абдумалик Абдуллаев каби тажрибали футболчилар қаторида легионерлар ҳам тарк этди. Бу молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки жамоани ёшартириш учунми?
- Жамоада молиявий томондан ҳаммаси яхши. Клуб президенти ҳар томонлама таъминлаб турибди. Мақсад жамоани ёшартириш эди. Биринчи ўйиндан янги келган футболчилар ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- Давралар оралиғидаги трансферлардан ўзингиз қониқдингизми?
- Трансферлардан юз фоиз қониқа олмадим. Биз таклиф қилган икки нафар футболчи турли сабабларга кўра кела олмади. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Азамат Абдураимовнинг истеъфоси тез юз берди.Бу нима билан боғлиқ?
- Ушбу саволни клуб раҳбариятига берсангиз маъқул бўларди.

- Иккинчи голни урган Фахриддин Алимов "Динамо"дан сотиб олиндими ёки ижарага?
- Фахриддин Алимов ижарага олинди. Агар йилни охиригача бизда яхши таассурот қолдира олса, кейинги йилга ҳам шартнома қилиш кўзда тутилган.


Янгиер

Шероз Жалолов - 19', Фаҳриддин Алимов - 83'

ПРО лига. 14-тур

04/08/2021, 17:30

0
:
2
Тугади

Олимпик

45'
90'
19'  Шероз Жалолов
50'  Бекзод Толибжонов
65'  Шероз Жалолов (Тўлқин Эргашев)
79'  Достон Мелиқўзиев (Фаҳриддин Алимов)
79'  Мпако Этаме Жером (Муҳаммадқодир Раҳимберганов)
83'  Фаҳриддин Алимов
90'  Ёдгор Назаров (Шохзамон Хайруллаев)
90'  Ойбек Аҳматов (Хуршид Асқаралиев)
26'  Шаҳзод Тоиров
46'  Шоҳжаҳон Султонмуродов (Муҳаммадали Ғиёсов)
46'  Талгат Нигматуллин (Элдор Бегимов)
61'  Бектемир Абдуманнонов (Алишер Одилов)
61'  Отабек Жўрақўзиев (Фарруҳ Мухторов)
77'  Беҳзод Шамсиев (Любомир Бондаренко)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика