UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  0 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  24 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  26 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! Янгиликлар

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Бугун 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

Шу куни бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз.  Албатта, ҳар биримиз исталган соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Аввалига мактабгача таълим муассасаси, кейин мактаб, навбати билан олий ўқув юртида устозлардан сабоқ оламиз. Ота-оналаримиз эса бу борада бизнинг бир умрлик йўлдошимиз. Уларнинг ўгитлари эса алоҳида мавзу. Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.

Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўтабар зот - ўқитувчи ва мураббийларимизга бугунги касб байрамингиз муборак бўлсин, деймиз!

Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат - эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Устозларимиз ўгити, кексаларимиз панд-насиҳатларига амал қилиб борсак, асло кам бўлмаймиз. Бу билан устоз ва мураббийларимиз олдидаги илк бурчимизни адо этган бўламиз. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди. Халқимиз устозларни эъзозлаб:

“Устознинг умри - мангу, чунки шогирдлар умри унга уланади”, - дейди. Ҳа, жуда ҳам тўғри фикр. Муаллим - устоз шундай мўътабар зотки, унинг номи ҳам, умри ҳам ҳамиша боқийдир. Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимизда кўнглимиздан фақат илиқ фикрлару ёрқин хотиралар ўтади. Шу тобда кўз ўнгимизда қўлимизга қалам тутқазиб, эндигина илм оламига етаклаган биринчи устоз-муаллим, қийналиб турганимизда масаланинг тугунини ечишга ёрдам қилган, биргина шу амали билан умр бўйи ёдимизда қолган киши гавдаланади. Қалбимизда унутилмас из қолдирган қадрдон мактабимиз ва унинг бағрида кечган беғубор йилларимизни, бизга билим берган, инсонийлик фазилатларини ўргатган меҳрибон ўқитувчи ва мураббийларимизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан эслаймиз.


Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,

Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.

Олимми, шоирми ва ё санъаткор,

Илк бор сизга томон устоз деб боққан.

Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,

Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.

Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,

Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.

Буюк Алишербек лутф этган мисол,

Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.

Қоплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,

Ўзиб бўлармикан юзта ганж билан.


Барча устоз ва мураббийларимизни championat.asia ва olamsport.com сайтлари ижодий гуруҳи номидан 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Ёш авлодга зиё нурини таратишдан асло чарчаманг, деймиз.


Камолиддин АЛИМОВ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика