"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас

Omonjon To`xtamirzayev
10 окт 2024
Леверкузеннинг "Байер" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга янги шартнома тайёрламоқда, деб хабар беради "Kicker".

Манбанинг хабар беришича, Вирц "Байер" билан янги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, Вирц на "Бавария", на "Реал" томонидан бўлган қизиқишга жиддий эътибор қаратмаган. У клубдан кетиш ниятида эмас.

Флориан Вирц 2020 йил январидан буён "Байер" тизимида ҳаракат қилади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумнинг 10 ўйинида футболчи 6 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Kicker