«Байер» – «Вердер». Чичарито жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
10 фев 2016, 08:30
«Байер» ҳужумчиси Хавьер Эрнандес жароҳат туфайли Германия кубоги 1/4 финали доирасидаги «Вердер»га қарши баҳсни охиригача етказа олмади.

56-дақиқада Чичарито сонидан жароҳат олиб ўзини алмаштиришларини сўради. Унинг ўрнига Кирьякос Пападопулос тушди.

Эслатиб ўтамиз, мексикалик тўпурар бундеслигада охирги уч ойда энг яхши футболчи деб топилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bild.de