UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз! Янгиликлар

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!

“Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов мана бир неча йилдирки, футбол билан ҳамнафас.

“Миллионлар ўйини” ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Қўқон футболининг бугунги даражага чиқишида бу кишининг хизматлари жуда катта десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган ягона жамоа саналади. Бу борада ҳам Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.

Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг кўз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонда катта футболнинг жадаллик билан ривож топишида Бахтиёржон аканинг ҳиссалари беқиёс.

Умуман олганда, Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клуб раҳбарининг келажакдаги режалари улкан.

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоа раҳбари бугун ўзларининг 59 ёшларини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлислари номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.

ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика