UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  7 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз! Янгиликлар

Бахтиёржон Толиповни табриклаймиз!

“Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов мана бир неча йилдирки, футбол билан ҳамнафас.

“Миллионлар ўйини” ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Қўқон футболининг бугунги даражага чиқишида бу кишининг хизматлари жуда катта десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган ягона жамоа саналади. Бу борада ҳам Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.

Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг кўз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонда катта футболнинг жадаллик билан ривож топишида Бахтиёржон аканинг ҳиссалари беқиёс.

Умуман олганда, Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клуб раҳбарининг келажакдаги режалари улкан.

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоа раҳбари бугун ўзларининг 59 ёшларини қарши олмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлислари номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.

ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика