UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ  0 12:47"Трабзонспор" Шомуродовнинг ижараси бўйича "Рома"га таклиф берди  6 12:25"Металлург" - "Насаф". Бекободдаги учрашувларда тенглик  12 12:05"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?  30 11:43Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!  7 10:50Конференциялар Лигаси саралаши. “Вильярреал”, “Вест Хэм”, “Фиорентина”, “Истанбул” ва бошқа жамоаларнинг плей-оффдаги рақиблари маълум  0 10:35Перес мухлисларнинг Роналдуни қайтариш ҳақидаги илтимосига қандай жавоб берди?  7 10:10Сиявуш Ҳақназарий: "АГМКга ғалаба руҳи қайтди"   2 09:50Капелло Гвардиола ҳақида: “Энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди”  24 09:35CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон охирги турни аутсайдерга қарши ўтказади (+жадвал)  17 09:20МЮ “Ювентус” футболчисини олиб келиш учун музокараларга Роналдуни қўшди  8 09:05Европа Лигаси саралаши. Плей-офф раундининг барча жуфтликлар аниқ  2 08:50Расман: ЖЧ-2022 белгиланган вақтдан бир кун олдин бошланади  3 08:35Coca Cola Суперлигаси. Бугун “Ўзбек класикоси” ва “Металлург” – “Насаф” баҳси билан 15-турга якун ясалади (+жадвал)  19 08:20⚡️ Тақвим. Бугун Ла Лига янги мавсуми старт олади, Бундеслига ҳамда Лига 1'да эса навбатдаги турлар бошланади  12

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз” Янгиликлар

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи даврани бир текис ўтказа олмади.

Баъзида ғалабалар, баъзан кутилмаган тарзда очколарни йўқотди. Шунга қарамай, клуб айни вақтда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг “Насаф”га қарши қолдирилган учрашуви ҳам бор. Хўш, якуланиб бораётган биринчи даврадан жамоа аъзоларининг кўнгиллари  тўлдими? Бу борада биз жамоа етакчи футболчиси Бахтиёржон Қосимовга юзландик. 

- Бахтиёржон, “Сурхон”нинг ортда қолган ўйинларидаги натижаларига муносабатингиз қандай?

- Мавсумга пухта  таёргарлик кўирш учун етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан куч ва имкониятларимизни ишга солиб, максимал даражада очко йиғишга ҳаракат қилдик. Тўғри, керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Бироқ иккинчи даврада буларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Клуб Термизда ўйнамаётгани ҳам натижаларга таъсир кўрсатяптими?

- Ҳа, албатта таъсир қилмоқда. Биз ҳар бир учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қиляпмиз. Дейлик, Термизда ўйнаган бўлганимизда кўпроқ очко тўплашимиз ҳам мумкин эди. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз учрашувларимизни Термизда ўтказамиз ва мухлисларимиз қаршисида бошқача футбол намойиш қила оламиз. 

- Испаниялик мутахассис ўйин услубига мослашишга улгурдингизларми?

- Ҳар мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Дейлик, Анхель Лопезни ҳам ўз ўйин услуби бор. Биз мураббийимиз берган кўрсатмаларни майдонда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, бунинг уддасидан чиқяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошмоқда ва буни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоада ўйнаётган легионер футболчилар хусусида нима дея оласиз? Уларнинг жамоага фойдаси тегяптими?

- Легионер футболчи ҳам маҳҳалллий футболчи ҳам майдонда бир вазифани бажаришади. Бизнинг легионерларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жамоага ёрдам бермоқда. 

- Ички муҳит қандай?

- Бу борада ҳам муаммо йўқ. “Сурхон” жуда аҳил жамоа ва бир оиладекмиз.

- Молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Раҳбарият бу борада ажойиб тарзда ишламоқда. Шу боис молиявий томонлама муаммо йўқ. 

- Иккинчи даврада “Сурхон” вазиятни ўзгартира оладими?

- Ўйлайманки, иккинчи даврада “Сурхон” ўзи учун керакли бўлган очколарни тўплай олади. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўсмоқда ва ҳамжиҳатлигимиз яхшиланмоқда. Давралар оралиғида таркибимиз янада кучайтирилади. Бу эса янада яхши жамоага айланишимизга сабаб бўла олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 июл 23:43:20
BarsAndijon
Жаа бумаса секиин кайторасан ука
   
02 июл 17:09:31
FREND UZBEKISTAN
Surxonga omad jamoamiz o'yinida mazmun bor demak kelajakka umid uyg'onmoqda yangi kelgan legioner futbolchidanam umidimiz katta olg'a SURXON!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика