UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  8 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз” Янгиликлар

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи даврани бир текис ўтказа олмади.

Баъзида ғалабалар, баъзан кутилмаган тарзда очколарни йўқотди. Шунга қарамай, клуб айни вақтда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг “Насаф”га қарши қолдирилган учрашуви ҳам бор. Хўш, якуланиб бораётган биринчи даврадан жамоа аъзоларининг кўнгиллари  тўлдими? Бу борада биз жамоа етакчи футболчиси Бахтиёржон Қосимовга юзландик. 

- Бахтиёржон, “Сурхон”нинг ортда қолган ўйинларидаги натижаларига муносабатингиз қандай?

- Мавсумга пухта  таёргарлик кўирш учун етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан куч ва имкониятларимизни ишга солиб, максимал даражада очко йиғишга ҳаракат қилдик. Тўғри, керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Бироқ иккинчи даврада буларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Клуб Термизда ўйнамаётгани ҳам натижаларга таъсир кўрсатяптими?

- Ҳа, албатта таъсир қилмоқда. Биз ҳар бир учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қиляпмиз. Дейлик, Термизда ўйнаган бўлганимизда кўпроқ очко тўплашимиз ҳам мумкин эди. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз учрашувларимизни Термизда ўтказамиз ва мухлисларимиз қаршисида бошқача футбол намойиш қила оламиз. 

- Испаниялик мутахассис ўйин услубига мослашишга улгурдингизларми?

- Ҳар мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Дейлик, Анхель Лопезни ҳам ўз ўйин услуби бор. Биз мураббийимиз берган кўрсатмаларни майдонда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, бунинг уддасидан чиқяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошмоқда ва буни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоада ўйнаётган легионер футболчилар хусусида нима дея оласиз? Уларнинг жамоага фойдаси тегяптими?

- Легионер футболчи ҳам маҳҳалллий футболчи ҳам майдонда бир вазифани бажаришади. Бизнинг легионерларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жамоага ёрдам бермоқда. 

- Ички муҳит қандай?

- Бу борада ҳам муаммо йўқ. “Сурхон” жуда аҳил жамоа ва бир оиладекмиз.

- Молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Раҳбарият бу борада ажойиб тарзда ишламоқда. Шу боис молиявий томонлама муаммо йўқ. 

- Иккинчи даврада “Сурхон” вазиятни ўзгартира оладими?

- Ўйлайманки, иккинчи даврада “Сурхон” ўзи учун керакли бўлган очколарни тўплай олади. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўсмоқда ва ҳамжиҳатлигимиз яхшиланмоқда. Давралар оралиғида таркибимиз янада кучайтирилади. Бу эса янада яхши жамоага айланишимизга сабаб бўла олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика