UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 19:50Менга Обамеянгни келтиринг!  4 19:30Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" – "Қўқон-1912" 1:1 (матнли трансляция)  27 19:25Европанинг кейинги футбол юлдузи ким бўлади? (1-5)  4 19:00Coca Cola Суперлигаси. "Динамо" – "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  24 18:47Рабьо МЮга ўтишни рад этиши мумкин. Ўйинчига 2023 йилнинг ёзида "Ювентус"дан текинга кетиш варианти кўпроқ ёқмоқда  2 18:24"Интер" сафар либосини тақдим этди  0 18:01"Ливерпуль" 19 ёшли Эллиотт билан яхшиланган шартлар эвазига янги шартнома имзоламоқчи  2 17:38"Челси" де Йонгга 2027 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда  3 17:19Coca Cola Суперлигасининг 17-тур учрашувлари бошланиш вақтлари маълум  5 17:17ПСЖ Керерни сотмоқчи. Ҳимоячи учун "Вест Хэм" ва "Севилья" даъвогарлик қилмоқда  1 17:08Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади  0 17:00"Рома"нинг омади чопди-ми — 7 млн эвазига 5та янги ўйинчи?!  11 16:54ПСЖ "Лейпциг" ҳимоячиси Симакан билан шартнома имзоламоқчи  0 16:2835 ёшли дарвозабон Сиригу "Наполи" билан шартнома имзолади  0

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз” Янгиликлар

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи даврани бир текис ўтказа олмади.

Баъзида ғалабалар, баъзан кутилмаган тарзда очколарни йўқотди. Шунга қарамай, клуб айни вақтда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг “Насаф”га қарши қолдирилган учрашуви ҳам бор. Хўш, якуланиб бораётган биринчи даврадан жамоа аъзоларининг кўнгиллари  тўлдими? Бу борада биз жамоа етакчи футболчиси Бахтиёржон Қосимовга юзландик. 

- Бахтиёржон, “Сурхон”нинг ортда қолган ўйинларидаги натижаларига муносабатингиз қандай?

- Мавсумга пухта  таёргарлик кўирш учун етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан куч ва имкониятларимизни ишга солиб, максимал даражада очко йиғишга ҳаракат қилдик. Тўғри, керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Бироқ иккинчи даврада буларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Клуб Термизда ўйнамаётгани ҳам натижаларга таъсир кўрсатяптими?

- Ҳа, албатта таъсир қилмоқда. Биз ҳар бир учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қиляпмиз. Дейлик, Термизда ўйнаган бўлганимизда кўпроқ очко тўплашимиз ҳам мумкин эди. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз учрашувларимизни Термизда ўтказамиз ва мухлисларимиз қаршисида бошқача футбол намойиш қила оламиз. 

- Испаниялик мутахассис ўйин услубига мослашишга улгурдингизларми?

- Ҳар мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Дейлик, Анхель Лопезни ҳам ўз ўйин услуби бор. Биз мураббийимиз берган кўрсатмаларни майдонда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, бунинг уддасидан чиқяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошмоқда ва буни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоада ўйнаётган легионер футболчилар хусусида нима дея оласиз? Уларнинг жамоага фойдаси тегяптими?

- Легионер футболчи ҳам маҳҳалллий футболчи ҳам майдонда бир вазифани бажаришади. Бизнинг легионерларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жамоага ёрдам бермоқда. 

- Ички муҳит қандай?

- Бу борада ҳам муаммо йўқ. “Сурхон” жуда аҳил жамоа ва бир оиладекмиз.

- Молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Раҳбарият бу борада ажойиб тарзда ишламоқда. Шу боис молиявий томонлама муаммо йўқ. 

- Иккинчи даврада “Сурхон” вазиятни ўзгартира оладими?

- Ўйлайманки, иккинчи даврада “Сурхон” ўзи учун керакли бўлган очколарни тўплай олади. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўсмоқда ва ҳамжиҳатлигимиз яхшиланмоқда. Давралар оралиғида таркибимиз янада кучайтирилади. Бу эса янада яхши жамоага айланишимизга сабаб бўла олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 июл 23:43:20
BarsAndijon
Жаа бумаса секиин кайторасан ука
   
02 июл 17:09:31
FREND UZBEKISTAN
Surxonga omad jamoamiz o'yinida mazmun bor demak kelajakka umid uyg'onmoqda yangi kelgan legioner futbolchidanam umidimiz katta olg'a SURXON!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика