UZ

Сўнгги янгиликлар

03:12Ла Лига. "Севилья" "Вальядолид" билан дуранг ўйнади, "Райо Вальекано" "Эспаньол"ни таслим этди  0 00:55МЮ Каземирони 60+10 млн фунт эвазига сотиб олгани маълум қилинди  13 00:20Расман: "Реал Мадрид" Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтганини эълон қилди  22 23:53Тухель ва Конте Лондон дербисидан кейинги "қўл сиқиш" учун жазоланишди  2 23:34"Барса" 31 августгача Кундени рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин  5 23:09"Челси" Обамеянг учун 15 млн фунтдан ортиқ тўламоқчи эмас  6 22:50"Ницца" Кавани билан музокаралар ўтказмоқда. Бундан ташқари клуб "Арсенал"дан Пепени ижарага олмоқчи  0 22:30Расман: "Наполи" "Тоттенхэм"дан Ндомбелени ижарага олди  3 21:54"Манчестер Юнайтед"нинг август ойидаги энг чиройли голига рақиб футболчиси киритган тўп асосий номзод бўлиб турибди  7 21:37Клопп "Манчестер Юнайтед"ни ҳимоя қилди  11 21:10Левандовски мухлисларга дастхат бераётганда унинг соатини ўғирлашди, футболчи эса ўғрини қувлади  14 20:43Ҳиндистон спорт вазирлиги ФИФАдан Тошкентда бўлиб турган аёллар футбол клубининг қитъа мусобақасида иштирок этиши учун рухсат сўради  4 20:26Каземиро "Манчестер Юнайтед"да энг кўп маош оладиган учинчи футболчига айланади  14 20:09"Торпедо"га янги бош мураббий тайинланди  2 19:42ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди  3

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз” Янгиликлар

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи даврани бир текис ўтказа олмади.

Баъзида ғалабалар, баъзан кутилмаган тарзда очколарни йўқотди. Шунга қарамай, клуб айни вақтда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг “Насаф”га қарши қолдирилган учрашуви ҳам бор. Хўш, якуланиб бораётган биринчи даврадан жамоа аъзоларининг кўнгиллари  тўлдими? Бу борада биз жамоа етакчи футболчиси Бахтиёржон Қосимовга юзландик. 

- Бахтиёржон, “Сурхон”нинг ортда қолган ўйинларидаги натижаларига муносабатингиз қандай?

- Мавсумга пухта  таёргарлик кўирш учун етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан куч ва имкониятларимизни ишга солиб, максимал даражада очко йиғишга ҳаракат қилдик. Тўғри, керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Бироқ иккинчи даврада буларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Клуб Термизда ўйнамаётгани ҳам натижаларга таъсир кўрсатяптими?

- Ҳа, албатта таъсир қилмоқда. Биз ҳар бир учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қиляпмиз. Дейлик, Термизда ўйнаган бўлганимизда кўпроқ очко тўплашимиз ҳам мумкин эди. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз учрашувларимизни Термизда ўтказамиз ва мухлисларимиз қаршисида бошқача футбол намойиш қила оламиз. 

- Испаниялик мутахассис ўйин услубига мослашишга улгурдингизларми?

- Ҳар мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Дейлик, Анхель Лопезни ҳам ўз ўйин услуби бор. Биз мураббийимиз берган кўрсатмаларни майдонда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, бунинг уддасидан чиқяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошмоқда ва буни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоада ўйнаётган легионер футболчилар хусусида нима дея оласиз? Уларнинг жамоага фойдаси тегяптими?

- Легионер футболчи ҳам маҳҳалллий футболчи ҳам майдонда бир вазифани бажаришади. Бизнинг легионерларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жамоага ёрдам бермоқда. 

- Ички муҳит қандай?

- Бу борада ҳам муаммо йўқ. “Сурхон” жуда аҳил жамоа ва бир оиладекмиз.

- Молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Раҳбарият бу борада ажойиб тарзда ишламоқда. Шу боис молиявий томонлама муаммо йўқ. 

- Иккинчи даврада “Сурхон” вазиятни ўзгартира оладими?

- Ўйлайманки, иккинчи даврада “Сурхон” ўзи учун керакли бўлган очколарни тўплай олади. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўсмоқда ва ҳамжиҳатлигимиз яхшиланмоқда. Давралар оралиғида таркибимиз янада кучайтирилади. Бу эса янада яхши жамоага айланишимизга сабаб бўла олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 июл 23:43:20
BarsAndijon
Жаа бумаса секиин кайторасан ука
   
02 июл 17:09:31
FREND UZBEKISTAN
Surxonga omad jamoamiz o'yinida mazmun bor demak kelajakka umid uyg'onmoqda yangi kelgan legioner futbolchidanam umidimiz katta olg'a SURXON!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика