UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:17Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг бошланғич таркиблари маълум  1 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  7 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз” Янгиликлар

Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”

Термизнинг “Сурхон” жамоаси биринчи даврани бир текис ўтказа олмади.

Баъзида ғалабалар, баъзан кутилмаган тарзда очколарни йўқотди. Шунга қарамай, клуб айни вақтда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, жамоанинг “Насаф”га қарши қолдирилган учрашуви ҳам бор. Хўш, якуланиб бораётган биринчи даврадан жамоа аъзоларининг кўнгиллари  тўлдими? Бу борада биз жамоа етакчи футболчиси Бахтиёржон Қосимовга юзландик. 

- Бахтиёржон, “Сурхон”нинг ортда қолган ўйинларидаги натижаларига муносабатингиз қандай?

- Мавсумга пухта  таёргарлик кўирш учун етарлича вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан куч ва имкониятларимизни ишга солиб, максимал даражада очко йиғишга ҳаракат қилдик. Тўғри, керагидан ортиқ очколарни ҳам бой бердик. Бироқ иккинчи даврада буларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. 

- Клуб Термизда ўйнамаётгани ҳам натижаларга таъсир кўрсатяптими?

- Ҳа, албатта таъсир қилмоқда. Биз ҳар бир учрашувда меҳмон сифатида ҳаракат қиляпмиз. Дейлик, Термизда ўйнаган бўлганимизда кўпроқ очко тўплашимиз ҳам мумкин эди. Умид қиламизки, иккинчи даврада ўз учрашувларимизни Термизда ўтказамиз ва мухлисларимиз қаршисида бошқача футбол намойиш қила оламиз. 

- Испаниялик мутахассис ўйин услубига мослашишга улгурдингизларми?

- Ҳар мураббийнинг ўз ўйин услуби бор. Дейлик, Анхель Лопезни ҳам ўз ўйин услуби бор. Биз мураббийимиз берган кўрсатмаларни майдонда бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Назаримда, бунинг уддасидан чиқяпмиз. Ҳар бир футболчи ўз ишига профессионал ёндошмоқда ва буни бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоада ўйнаётган легионер футболчилар хусусида нима дея оласиз? Уларнинг жамоага фойдаси тегяптими?

- Легионер футболчи ҳам маҳҳалллий футболчи ҳам майдонда бир вазифани бажаришади. Бизнинг легионерларимиз билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси жамоага ёрдам бермоқда. 

- Ички муҳит қандай?

- Бу борада ҳам муаммо йўқ. “Сурхон” жуда аҳил жамоа ва бир оиладекмиз.

- Молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Раҳбарият бу борада ажойиб тарзда ишламоқда. Шу боис молиявий томонлама муаммо йўқ. 

- Иккинчи даврада “Сурхон” вазиятни ўзгартира оладими?

- Ўйлайманки, иккинчи даврада “Сурхон” ўзи учун керакли бўлган очколарни тўплай олади. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўсмоқда ва ҳамжиҳатлигимиз яхшиланмоқда. Давралар оралиғида таркибимиз янада кучайтирилади. Бу эса янада яхши жамоага айланишимизга сабаб бўла олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика