UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  1 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  58 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  5 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6

Бахтиёр Ёқубов: "Янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда" Янгиликлар

Бахтиёр Ёқубов: "Янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда"

"Нефтчи" клуби ярим ҳимоячиси Бахтиёр Ёқубов Тошкент йиғини якунида ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентдаги йиғин анча самарали ўтди дея оламан. Дастлаб олий лига дебютанти "Обод"ни, сўнгра Тожикистон чемпиони "Истиқлол" клубини мағлуб этдик. "Олмалиқ" билан ўйинда мураббийлар Мансур Саидов ва менга дам беришди. Йиғинни Жиззахнинг "сўғдиёна" клубига қарши ўйин билан тугатдик".

"Таркибга қўшилган янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда. "Насаф"дан келган Ўткир Юсупов яхши посбон эканини намойиш этмоқда. Ёшлар жамоасидан Сардор Қулматов асосий таркибга қўшилиб ўйинларда қатнашмоқда. "Шўртан"дан Ҳусниддин Ғофуров ва Жамшид Ҳошимов ҳамда Абдураҳмон Абдулҳақов каби ёшлар мураббийларда яхши таассурот қолдиришга уринишмоқда. Тажрибали Алишер Саматов ва Илҳом Бойдадаев каби футболчилар ҳам жамоадаги рақобатни кучайтиришди".

"Олдинда Фарғона Ҳокими кубоги кутиб турибди. Бу мусобақада яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Менимча мавсум бошлангунига қадар яна икки футболчи қўшилса керак. Ҳоким кубогидан сўнг 12 февраль куни яна тошкентга қайтамиз ва мавсумга тайёргарликни шу ерда давом эттирамиз", - дейди Бахтиёр Ёқубов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика