UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  20 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди» Янгиликлар

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги “Шердор” – “Хоразм” (3:2) учрашувидан кейин «Шердор» бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нимчорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. “Хоразм” клуби анча тажрибали жамоа саналади. Таркиби ва мураббийлари Олий Лигада тажриба тўплаган. Бизнинг “Шердор” жамоамиз эса ёш бўлишига қарамай, баҳсда фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларга раҳмат, иккинчи бўлимда учта гол уришга эришдик. Аммо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида ғалабага эришдик деб ҳисоблашди чоғи, бемалол тўп сурганлигимиз учун иккита тўп ўтказиб юбордик. “Хоразм” билан ўйин жуда кўп камчиликларимизни кўрсатди, улар устидан ишлашда давом этамиз. Энг асосийси томошабоп баҳсда муҳим ғалабага эришиб, кубокда нимчорак финал босқичига чиқа олганимиздан жуда хурсандмиз.

- Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимовнинг майдонга туширилиши ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. “Дубл”ини расмийлаштирган бу футболчи сизда “яширин қурол”миди ёки мажбурий ўзгаришмиди?


- Очиғини айтсам, Фахриддин “яширин қурол” эмас, мажбурий ўзгариш эди. Бунақа ёмғирли об-ҳавода иккинчи бўлимда тезлиги яхши бўлган янги кучни майдонга туширишимиз шарт эди. 18 ёшли Фахриддин ҳали умрида биринчи бор бундай катта баҳсда, муҳитда майдонга тушди. Яхши тезлиги эвазига иккита голи билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Бугун унинг куни экан, ўз сўзини айта олди. Ёмғирли об-ҳавода ҳақиқий футбол атмосфераси юзага келди, мухлислар ҳам 5 та гол кўриб, чиройли футбол гувоҳи бўлишди. Ғалаба билан самарқандлик мухлисларни табриклаймиз.

- Ўтган учта ўйинда ҳам «Шердор» “валидолли ўйин намойиш этди – «Лабса» билан 1:1 ва пенальтилар серияси 7:6, «Нурафшон» билан 2:3, «Хоразм» билан эса 3:2. Томошабоп ўйиндан сиз мураббий сифатида қониқаяпсизми?


- Чинданам, ҳар ўйинимиз ҳужумлар ва голларга бой ўтмоқда. Рақибни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Таркибимиз ёш, жамоамиз ҳали янги босқичга чиққанлигини ҳис қилолмаяпти. Шу боис кўп куч сарфлаб ҳужумкорликка зўр бераяпмиз, ҳимояланаяпмиз, аммо натижамиз барқарор бўлмаяпти. Шу боис, асосан иштиёқ, майдондаги “жанг”, кескин курашлар эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Аммо ўйинни ўз вақтида назорат қилишни ҳам билишимиз керак. Ўйлайманки, Про-Лига 5-турларидан кейин жамоамизнинг ўйини барқарорлашади. Жамоа иштиёқидан қониқаяпман, аммо ҳали ўйинимиздан эмас. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Таркибимизни Самарқанднинг барча туманларидан келган футболчилар билан шакллантирганмиз. Бундай ўйинлар билан секин-аста тажриба йиғилади. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика