UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  15 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик” Янгиликлар

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Бахтиёр Қосимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- “Насаф”га қарши ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?

- Бугунги ўйинда қайд этилган натижадан хафамиз, чунки ғалабани қўлдан чиқариб қўйдик. “Андижон” ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп тепган ҳолда ғалабани қўлга киритмоқчи эди. Бунга жуда яқин ҳам эдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб айтсам, “Насаф”ни мағлубиятга учратиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. 

- Ғалабани сақлаб қолишнинг иложи бормиди?

- Албатта. Бизда ғалабани сақлаб қолиш ёки иккинчи голни уриб, якунда уч очкога эга бўлишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Озгина бўшашганимиз туфайли рақибга имконият тақдим қилдик. Улар эса белгиланган пенальтидан гол уриб кетди. 

- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Худо хоҳласа, қолган турларда ижобий натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Бизда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам стадионга келишиб, бизни қўллаб-қуватламоқда. Уларни хурсанд қилиш учун ҳам Суперлигада жамоамизни сақлаб қолмоқчимиз. Бизни жуда қийин ўйинлар кутмоқда. Ушбу баҳсларда керакли очколарни тўплай оламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика