Бахтиёр Ашурматовнинг мураббий сифатидаги илк йирик ғалабаси

Narzulla Saydullayev
18 май 2014, 09:32
Наманганнинг "Набаҳор" клуби олий лиганинг 8-турида "Андижон" устидан йирик ғалабага эришди - 3:0.
Бу ғалаба мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов учун тарихий бўлди.

Гап шундаки, Ашурматов бош мураббий сифатида олий лигадаги илк йирик ғалабасини айнан "Андижон"га қарши баҳсда қўлга киритди.

Ўтган йил олий лигада "Гулистон"ни бошқарган Ашурматов умуман йирик ғалабага эришмаганди. Бу мавсумда "Навбаҳор" билан дастлабки 7 турда ҳам йирик ғалабани қўлга киритмади. Ниҳоят, 34-учрашувда мураббий жамоаси билан рақиб устидан учта тўп фарқи билан ғолиб чиқди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›