UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Ньюкасл" Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  0 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  16 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  13 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  20 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0

Бахтиёр Ашурматов: "Тез орада "уйга" қайтамиз деб умид қиламан" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Тез орада "уйга" қайтамиз деб умид қиламан"

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Афсуски нохуш анъана давом этди. Уйда ғалаба қозонишга қийналаяпмиз. Йигитлар ўйинда ёмон ҳаракат қилишмади. "Навбаҳор"да гол уриш коеффиценти юқори бўлди. Биринчи голдан сўнг катта куч билан олдинга ўтгандик, лекин рақиб қарши ҳужумда иккинчи голни ҳам уриб кетди.

Бизда ниманидир ўзгартириш керак. Раҳбарият ва мухлислар олдида хижолатдамиз. Кейинги ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?


- Биз унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз. Ўша нуқтада камчилигимиз кўриниб турибди, лекин жамоамизга Рўзиевга ўхшаган хусусиятга эга футболчи топилмаяпти. Биз ёзги трансферлар вақтида "Локомотив"дан Жавоҳир Сидиқовни олмоқчи эдик, лекин амалга ошмай қолди. Балки кейинги ўйинларда ўша чизиқда Анвар Ҳожимирзаевни синаб кўрармиз.

- Заҳирадан ўйинчи тушириш кеч амалга оширилди?


- Биринчи бўлимда ҳам футболчиларимизда хато ёки чарчоқ аломатлари кўрингани йўқ. Шу сабабдан биз захирани кечроқ амалга оширдик. Уйдаги ўйинда 2 нафар ҳужумчи билан ўйнашни истагандик, афсуски Ҳамидулло Абдуҳамидовда жароҳат бор эди. Бундан ташқари Мўмин Мелиев эндигигина жароҳатдан қайтганди.

- Учрашувда кўп ҳуштак чалинди. Бу ўйин даражасига таъсир кўрсатдими?


- Иккинчи даврада ҳакамларга эътироз билдирмаган ҳолда ўйнашга кўрсатмаларни бергандик. Ўйинда кўп ҳуштак чалиниши масаласини ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади.

- Ишқибозларнинг стадионга киритилмаслиги, учрашув Қўқонда бўлмаганлиги ўйинга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайсизми?

- Мухлислар стадионда бўлгани ўйин жозибасини оширади. Гапнинг очиғи мухлисларимиз қаршисида ҳам уйдаги ўйинларни ютқазганмиз. Бугунги мағлубиятга буни сабаб қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Лекин ишқибозларнинг стадионга киритилмаслиги катта йўқотиш. Пандемия сабаб шундай холат юзага келмоқда.

Стадион ёритгичлари бўйича ҳаракат амалга оширилмоқда. Тез орада насиб бўлса уйдаги ўйинларни ўз майдонимизда ўтказамиз деб умид қиламиз.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика