UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  2 17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3

Бахтиёр Ашурматов: "Тез орада "уйга" қайтамиз деб умид қиламан" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Тез орада "уйга" қайтамиз деб умид қиламан"

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Афсуски нохуш анъана давом этди. Уйда ғалаба қозонишга қийналаяпмиз. Йигитлар ўйинда ёмон ҳаракат қилишмади. "Навбаҳор"да гол уриш коеффиценти юқори бўлди. Биринчи голдан сўнг катта куч билан олдинга ўтгандик, лекин рақиб қарши ҳужумда иккинчи голни ҳам уриб кетди.

Бизда ниманидир ўзгартириш керак. Раҳбарият ва мухлислар олдида хижолатдамиз. Кейинги ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?


- Биз унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз. Ўша нуқтада камчилигимиз кўриниб турибди, лекин жамоамизга Рўзиевга ўхшаган хусусиятга эга футболчи топилмаяпти. Биз ёзги трансферлар вақтида "Локомотив"дан Жавоҳир Сидиқовни олмоқчи эдик, лекин амалга ошмай қолди. Балки кейинги ўйинларда ўша чизиқда Анвар Ҳожимирзаевни синаб кўрармиз.

- Заҳирадан ўйинчи тушириш кеч амалга оширилди?


- Биринчи бўлимда ҳам футболчиларимизда хато ёки чарчоқ аломатлари кўрингани йўқ. Шу сабабдан биз захирани кечроқ амалга оширдик. Уйдаги ўйинда 2 нафар ҳужумчи билан ўйнашни истагандик, афсуски Ҳамидулло Абдуҳамидовда жароҳат бор эди. Бундан ташқари Мўмин Мелиев эндигигина жароҳатдан қайтганди.

- Учрашувда кўп ҳуштак чалинди. Бу ўйин даражасига таъсир кўрсатдими?


- Иккинчи даврада ҳакамларга эътироз билдирмаган ҳолда ўйнашга кўрсатмаларни бергандик. Ўйинда кўп ҳуштак чалиниши масаласини ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади.

- Ишқибозларнинг стадионга киритилмаслиги, учрашув Қўқонда бўлмаганлиги ўйинга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайсизми?

- Мухлислар стадионда бўлгани ўйин жозибасини оширади. Гапнинг очиғи мухлисларимиз қаршисида ҳам уйдаги ўйинларни ютқазганмиз. Бугунги мағлубиятга буни сабаб қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Лекин ишқибозларнинг стадионга киритилмаслиги катта йўқотиш. Пандемия сабаб шундай холат юзага келмоқда.

Стадион ёритгичлари бўйича ҳаракат амалга оширилмоқда. Тез орада насиб бўлса уйдаги ўйинларни ўз майдонимизда ўтказамиз деб умид қиламиз.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика