UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  0 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  27 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1

Бахтиёр Ашурматов: “Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган ҳолат деб ўйлайман” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган ҳолат деб ўйлайман”

Coca Cola суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

-Бугунги жуда муҳим ғалаба билан футболчиларимни, жамоамиз раҳбариятини ҳамда қадрли мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйиннинг аҳамияти жуда юқори эди. Юқори ўринлар учун курашда бугунги ўйинни сўнгги имконият эди десам ҳам бўлади. Агар бугун очко йўқотганимизда биз рақобатчиларимиздан орқада қолиб кетишимиз мумкин эди. Энди эса юқори ўринлар учун курашда  имкониятни сақлаб қолдик. Биз охиригача совринли ўринлар учун курашамиз.

Ўйинларимиз тақвими жуда тиғиз ва қийин. Кейинги турда яна сафарда “Машъал” жамоаси билан ўйнаймиз. Ундан кейин эса бизни АГМК ва “Насаф” билан бўладиган мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Бугунги учрашувда хужумчимиз Норбековни қизил карточка, ҳимоячимиз Ойбек Рустамов эса сариқ карточка олгани, кейинги турда бу иккала футболчимизни иштирок этмаслигидан дарак беради. Сабаби Рустамовнинг сариқлари сони тўрттага етди. Бу албатта жиддий йўқотиш бўлади. Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов эса кейинги турда сафимизга қўшилади. Ўйлайманки қолган йигитларимиз йўқотишлар ўрнини билинтирмайдилар.

Бугун мени хурсанд қилган нарса футболчиларимизнинг кўзларида ўт ёнди. Улар бугун мураббийлар штаби кутган ўйинни намойиш қилиб беришди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан футболчиларимиз охиригача жон-жаҳдлари билан курашишди. Мана шу шижоатни йўқотмасак келгуси ўйинларда ҳам ижобий натижаларга умид қилсак бўлади. 

Бугунги ўйиндаги жамоа,  биз мураббийлар штаби бутун мавсум давомида кўришни хохлаган жамоа бўлди. Бугун ўзига ишонган,кўзларида олов чақнаган,майдоннинг хар бир қарич ери учун курашган,агрессив ўйин кўрсатган,ғалаба учун жонини бериб ўйнаган, энг муҳими майдонда ахил ва иноқ оила бўла олган жамоани кўрдик. Айниқса Райевац учун хурсандман.Ишончимизни оқлади.Жамоа ва ўзи учун жуда мухим бўлган голни  киритди.  Бугунги ғалаба яна бир томондан аҳамиятли эдики, айрим қўштирноқ ичидаги мухлисларимиз жамоамиз ҳақида ёқимсиз фикрларни ижтимоий тармоқларда тарқатишаётган эди. Ўйлайманки бугун футболчиларимиз ўз ўйинлари билан ўшандай инсонларни ҳам фикрларини ўзгартира олдилар.

“Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган холат деб ўйлайман. Ўз сафида Шавкат Саломов, Касьян, Аъзам Алиев , Ҳусниддин Ғофуров, Дарко Станоевич каби футболчилари бор жамоа келгуси ўйинларда ижобий натижа қайд этиб, мураккаб вазиятдан чиқиб кетишига ишонаман.

Бугунги ўйинни яна бир принципиал аҳамияти бор эди. Мен ўтган йили  қисқа муддат “Сурхон”да фаолият олиб борганман. Бу вақт давомида жамоа мухлислари мени мураббийлик фаолиятимга аниқ баҳо бера олмаган бўлишлари мумкин. Мен фақат “Насаф” билан уйда ва сафардаги ўйинларда жамоани бошқарган эдим. Шу сабабли ҳам бугунги ғалаба мени икки карра хурсанд қилди. “Сурхон” мухлисларига соғлик , тинчлик тилайман. Кейинги ўйинларда суюкли жамоаларига омад ёр бўлишини тилайман, - дейди Ашурматов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика