UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Раҳбариятнинг далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Раҳбариятнинг далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади"

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Бугун ўйиндан олдин йигитларга учрашувда осон бўлмаслигини таъкидлаб ўтгандим. Барчага маълумки, “Сўғдиёна” жамоаси дастлабки учта тур якунига кўра очко жамғара олмаганди. Ўз навбатида жамоамиз ҳам керакли очколарни қўлга кирита олмагандик. Айнан шу сабабли, мухлисларимизга, қолаверса жамоамиз учун уч очко жуда муҳим эди. Умуман олганда ўйин оғир бўлди. Шунга қарамай, қийин бўлсада ғалабани қўлга киритдик.

Ўз навбатида “Сўғдиёна” жамоасига жанговор ўйин учун миннатдорчилик билдириб ўтардим. Бугун ажойиб ва жанговор ўйин бўлди. Тўғри дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам яратилди. Лекин, 90 дақиқа давомида майдонда кескин кураш кечди. Олдинги учрашувларда ижобий натижаларни қайд эта олмаганимиз ўйингоҳдаги мухлислар сонини камайишига сабаб бўлди. Ишқибозларимизни меҳрини қозониш ва уларни ўйингоҳга қайтариш учун келгуси турларда муносиб ўйин кўрсатишимиз талаб этилади.

Учрашувдан олдин вилоят раҳбарлари жамоа ечиниш хонасига кириб, футболчиларга далда бўлишди ва бизни қўллаб-қувватлашди. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари номидан вилоят ҳокимига раҳмат айтиб ўтган бўлардим. Раҳбариятни далдаси ҳам йигитларга қўшимча куч бағишлади. Бугунги ғалабани жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларга қўллаб-қувватлаб турганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Қийин бўлсада мухлисларимиз ёрдамида чемпионатдаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик.

Кейинги учрашувларда ишқибозлар кутган ўйинларни намойиш қилиб, керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Йигитлар ҳозирги кўрсатаётган ўйинларидан ҳам мазмунлироқ тўп сура олишларига ишончим комил. Гарчи чемпионат энди бошланган бўлсада, ўйинимиз мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимизга мос эмас. Футболчиларимиз келгусида ўз ўйинларини топиб олишади ва шунга мос равишда мусобақа жадвалида ҳам янада юқорироққа кўтарилишга эришамиз деб ўйлайман.

Меленчук учрашувдан бир неча кун олдин шамоллаб қолгани учун машғулотларда тўлиқ куч билан қатнаша олмаганди. Шу сабабли, дарвоза чизиғида Хуршид Хўжаевга имкон бергандик. Назаримда Хўжаев ўз имкониятидан самарали фойдаланди. Агарда Хўжаевни учрашув сўнггида йўл қўйган хатосини инобатга олмаганда яхши ўйин кўрсатди. Шу сабабдан кейинги учрашувда дарвозани кимга ишониб топшириш борасида ўйлаб кўрамиз. Негаки, ҳар икки посбонимизнинг имконияти бир хил бўлиб турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика