UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Бахтиёр Ашурматов: "Металлург" ҳақли тарзда ғалабага эга чиқди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Металлург" ҳақли тарзда ғалабага эга чиқди"

“Металлург” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдирди:

- Жамоамиз бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборгач, ўз ўйинимизни топиб олишда қийналдик. “Металлург” сафида маҳоратли футболчилар кўп эканлиги бугунги ўйинни айнан бекободликлар фойдасига ҳал бўлишига сабаб бўлди. “Металлург” клуби ҳақли тарзда ғалабага эга чиққанини айта оламан. Бугунги баҳс бизга ҳали айрим жиҳатлар устида кўп ишлашимиз лозим эканини кўрсатиб берди. Зеро АГМКга қарши ўйиндан сўнг йигитларда анча ишонч пайдо бўлган эди. 

Лекин бугун бир қатор жиҳатлар устида ҳали ишлашимиз лозим эканини билиб олдик. Яна шуни айта оламанки, бугун бизни бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаш учун бир қатор бухоролик ишқибозлар ташриф буюришган эди. Йигитларимиз айнан шу мухлислар учун ҳам яхши ўйин намойиш этиб бериши лозим эди. Лекин энди келгуси ўйинларда мухлисларимизни хушнуд этиш учун уринамиз, - деди мураббий.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика