UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евроданвоз кечиши мумкин  1 17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  10 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  19 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  4

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри”

Фарғона шаҳрида “Хоким кубоги-2022” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг асосий фаворити ҳисобланган “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан мусобақада ҳақида ўз фикрларини баён қилишларини сўраб мурожаат қилдик.

- “Фарғона вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси мана бир неча йилдирки анъанавий тусга айланиб улгурди. Сўнгги йилларда турнирда Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этишлари натижасида мусобақа халқаро даражага чиқиб борди. Фарғоананинг “Нефтчи” жамоаси хориж йиғини туфайли бу йилги мусобақада иштирок эта олмаётгани турнир нуфузини туширмайди. Қолган иштирокчи жамоалар ҳам яхши рақиблар деб айтишим мумкин.

“Ҳоким кубоги” мусобақасида жамоамиз энг юқори мақсадни кўзлаган. Биз бу турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Барча ўйинларда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимиз бизни бу турнирда шунчаки иштирок этади деб ўйлашмасин. Мусобақанинг энг фойдали томонларидан бири жамоамизга янги қўшилган футболчиларни майдонда синаб олиш имкони юзага келади.

Шу ўринда бу турнирни ташкил қилиб бераётган Фарғона вилояти хокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга ўз номимдан, жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдираман. Вилоятимиз хокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри бўлган инсон деб биламан. У кишининг бошчиликларида вилоятимизда футбол тобора ривожланиб бормоқда. Вилоятимизнинг икки жамоаси суперлига ўйинларида иштирок этишида ҳам вилоятимиз раҳбарининг ҳиссалари жуда катта. Хайрулла Хайитбоевич бизнинг жамоамизга ҳам бефарқ эмаслар. Бизни доим кузатиб, керак бўлса моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаб туришибди. 

“Қўқон-1912” жамоаси бу йилги мавсумда Суперлига ўйинларида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишончим комил ва бу йўлда бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қилишга тайёрмиз” - деди Бахтиёр Ашурматов.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика