UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  1 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  19 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри”

Фарғона шаҳрида “Хоким кубоги-2022” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг асосий фаворити ҳисобланган “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан мусобақада ҳақида ўз фикрларини баён қилишларини сўраб мурожаат қилдик.

- “Фарғона вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси мана бир неча йилдирки анъанавий тусга айланиб улгурди. Сўнгги йилларда турнирда Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этишлари натижасида мусобақа халқаро даражага чиқиб борди. Фарғоананинг “Нефтчи” жамоаси хориж йиғини туфайли бу йилги мусобақада иштирок эта олмаётгани турнир нуфузини туширмайди. Қолган иштирокчи жамоалар ҳам яхши рақиблар деб айтишим мумкин.

“Ҳоким кубоги” мусобақасида жамоамиз энг юқори мақсадни кўзлаган. Биз бу турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Барча ўйинларда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимиз бизни бу турнирда шунчаки иштирок этади деб ўйлашмасин. Мусобақанинг энг фойдали томонларидан бири жамоамизга янги қўшилган футболчиларни майдонда синаб олиш имкони юзага келади.

Шу ўринда бу турнирни ташкил қилиб бераётган Фарғона вилояти хокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга ўз номимдан, жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдираман. Вилоятимиз хокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри бўлган инсон деб биламан. У кишининг бошчиликларида вилоятимизда футбол тобора ривожланиб бормоқда. Вилоятимизнинг икки жамоаси суперлига ўйинларида иштирок этишида ҳам вилоятимиз раҳбарининг ҳиссалари жуда катта. Хайрулла Хайитбоевич бизнинг жамоамизга ҳам бефарқ эмаслар. Бизни доим кузатиб, керак бўлса моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаб туришибди. 

“Қўқон-1912” жамоаси бу йилги мавсумда Суперлига ўйинларида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишончим комил ва бу йўлда бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қилишга тайёрмиз” - деди Бахтиёр Ашурматов.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика