UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  1 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  2 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  2 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  10 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  6 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Бугун жуда жанговар ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин кўрсатди. Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ. Рақибимиз Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни янада яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Учрашув якунланиши арафасида Иван Йосович имкониятдан фойдалана олганида, уч очко эгасига айланишимиз мумкин эди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди. Улуғбек Бақоев жанговар ўйин намойиш этишни яхши кўради. “Сўғдиёна”нинг бугунги натижаларида унинг ҳиссаси катта. Жиззахликларга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан. 

“Сўғдиёна” стандарт вазиятлардан самарали ўйнашини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизнинг дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятлар ҳам айнан стандарт вазиятлардан кейин содир бўлди. Рақибларда бўйдор футболчилар кўплиги боис иккинчи бўлимда Акбаров ва Мелиевни майдонга туширдим. Ўйинга муносиб тайёргарлик кўрганимиз учун Жиззахдан бир очко билан қайтдик. 

Ўтган йили 5-ўринни эгаллагандик. Бу йил яхшироқ натижа қайд этишни мақсад қилгандик. Шу боис, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз бизни ҳам раҳбарият ва мухлисларимизни қониқтирмаслиги турган гап. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз учун қолган баҳсларда ҳам бугунгидек жанговар ўйин кўрсатишимиз керак. 

Кейинги турларда кучли жамоаларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалардан тўрт очко олдик. Демак, қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонса бўлади. 

Ҳакамларга эътирозим йўқ. Тўғри, ўйин давомида бир оз эҳтиросга берилган бўлишимиз мумкин. Аммо ВАРнинг борлиги эътирозларга ўрин қолдирмади", – деди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика