UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  3 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  3 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  22 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14

Бахтиёр Ашурматов: "Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман"

Сoca Cola Суперлига 25-тур доирасидаги “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Гапни очиғи, бугунги ўйиннинг аҳамияти биз учун баланд эди. Бугунги баҳс “Пахтакор” ва бошқа кучли жамоалар билан бўладиган учрашувлардан ҳам муҳимроқ эди. Боиси, ўйиндан олдин “Қўқон-1912” жамоаси “дерби”да рақибларга ёрдам бериши мумкин, деган гап-сўзлар ҳам кўпайиб кетганди. Худога шукрки, юзимиз ёруқ бўлди, бугун ғалаба қозондик ва гап-сўзлар асоссиз эканлигини истобладик. Йигитларга бугун жамоамиз ва мухлисларимиз шаъни учун ҳам майдонда борларини бериб ҳаракат қилишларини айтгандик. Улар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Мураббийлар штаби учун муҳим бўлган баҳсда ғалаба қозонишди. Биз бугунги ўйинимиз билан шу нарсани кўрсатиб бердикки, танлаган йўлимиздан адашмадик. Мағлубиятга учраган ва ғалаба қозонган баҳсларда ҳам ҳалол ва виждонан ҳаракат қилдик. Йигитларга катта миннатдорчилик билдираман, майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун. “Пахтакор” ва “Локомотив” билан бўлган ўйинларда ҳам бугунгидек ҳаяжонланмаган эдим.

Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, беллашув “Дерби”га хос шиддатли тарзда ўтди. “Андижон” учун бугунги баҳснинг аҳамияти жуда юқори эди. Аммо бугун омад бизга кулиб боқди. Жанговор ўйинлари учун рақибларимизга раҳмат айтаман. “Андижон” мен учун бегона эмас, бу ерда ишлаганман жамоага бефарқ эмасман. Ўйлайманки, “Андижон” суперлигадаги ўрнини сақлаб қолади. Бугун жамоанинг асосий рақиблари ҳам мағлубиятга учради.

Охирги турда ким кучли бўлса ўша жамоа Суперлигада қолсин. Ҳамма жамоаларга омад тилайман. Кучлилар сафида қолишига тилакдошман.

Иван Йосович бизнинг бу йилги мавсумдаги омадли трансферларимиздан бири бўлди. У йигит камтар ва жамоамизга тез киришиб кетди. Майдонда ҳам ўз ўйини билан мухлислар меҳрини қозонишга эришди. Райевац эса барқарор ўйнай олмади. Эҳтимол бунга чемпионат пайтидаги узилишлар сабаб бўлгандир. Бугунги ўйин олдидан икки футболчига уйларига кетишга рўхсат бердик. Улар 11 ой давомида ватанларига боришмаганди. Қолаверса, бугунги баҳсда майдонга туша олишмасди.

“Қўқон-1912” жамоаси ўз олдига қўйган мақсадидан юқори сакрашга эришди. Жамоа олдинги мавсумларда афсуски, кучлилар сафида қолиш учун курашарди. Бу йил ана шундай ҳолатлар юз бермаслиги шартлигини раҳбариятимиз айтишганди. Мавсум охирини бехавотир ўтказайлик деган гаплар бўлганди. Ўша суҳбатдан кейин селекцияни яхши олиб борсак, юқорироқ ўринларни олиш мумкинлига ишонгандим. Биз ўз олдимизга юқорироқ мақсад қўйгандик. Қайсидир жиҳатдан буни уддаладик. Қайсидир жиҳатдан буни уддалай олмадик. Биз учинчи ўринни ҳам олишимиз мумкин эди. Афсуски, айрим ўйинларда йўқотган очколаримиз бизга панд берди. Мавсумдаги натижамиздан юз фоиз қониқмадим. Чунки, бу йигитлар билан бунданда юқори ўринлар учун курашишимиз мумкин эди.

Музаффар Музаффаров узоқ вақт жароҳатини тиклаш билан банд бўлди. Ўз формасини тиклашигача унинг рақобатчилари эса ўзларини кўрсатишди. Шундай бўлса-да, Музаффаров доим бизга ёрдам беришга тайёр эди. Ҳали мавсум якунлагани йўқ ва у яна майдонга тушиши мумкин. Музаффаров кучли, савияли футболчи ва уни ўз сафида кўришни истайдиган мураббийлар кўп деб ўйлайман.

Шартномам бир йилга мўлжалланган. Лекин менинг приципим ишонч асосида ишлаш. Менга клуб раҳбарлари қанча имконият беришса шунча ишлашга тайёрман. Ўзим қўқонликман ва ҳеч қандай фактор роль ўйнамайди. Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман. Бу йилги таркибимизга яна бир нечта тажрибали ўйинчиларни қўшиб олсак, бундан ҳам юқори ўринларни қўлга кирита оламиз.

Кубокда имконсиз нарса йўқлигини бир неча марта гувоҳ бўлганмиз. АГМК билан биз кубокни қўлга киритганимиз бунга яққол мисол бўла олади. Кубокда ҳам жамоамиз кўп нарсага қодир. Лекин шуни ҳам айтиш жоизки, айни дамда жамоамизда катта йўқотишлар бор. Шуни ҳам инобатга олиш лозим. Аммо бу баҳона бўла олмайди ва биз кубок баҳсларида ҳам яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика