UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Афсуски охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, кўп имкониятлар бўлмоқда, аммо гол ура олмаяпмиз. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Биринчи бўлимда ҳимояда ва майдон марказига кўп хатога йўл қўйдик, марказни рақибга бериб қўйдик. Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман. Бунинг натижасида "Локомотив" устунликка эга бўлди. Гол ўтказгач, йигитлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Йигитларга виждонан ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Бу йилги мавсумда футболчиларим барча ўйинларда охиригача курашишмоқда. Тўғри мухлислар доим ғалаба қозонишимизни кутишади. Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган ишларимиз амалга ошавермайди.

Олдинда иккита тур бор ва чемпионатни муносиб тугатишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин кубокда ҳам иштирок этамиз.

"Локомотив" Тимур Кападзе мураббий бўлганидан кейин ижобий томонга ўзгарганини барча кўриб турибди. Рақибни яхши ўргангандик. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

“Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни тўртта сариқ карточка туфайли майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун Музаффаровни марказга қўйдик ва қанотга Холмуҳаммедовни қўйдик. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп тепганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика