UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  15 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  5 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Металлург"га омад кулиб боқди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Металлург"га омад кулиб боқди"

"Металлург" жамоасидан учралган мағлубиятдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун майдонда иккита тенг кучга эга бўлган жамоалар ўйнади. Шу сабабли ўйин ҳам тенг курашлар остида кечди. "Металлург"га омад кулиб боқди. Уларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўришда давом этамиз.

Гарчи сафарда ўйнаган бўлсак-да, мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Ўзимизнинг майдонда ўйнаётгандек бўлдик. Фақатгина яратилган вазиятлардан фойдаланишда "Металлург" устунлик қилди.

- Ўйин тенг курашлар остида ўтганини барча кўрди. Омаддан ташқари яна қандай жиҳатлар жамоанинг мағлубиятига сабабчи бўлди?
- "Металлург" ўз майдонида ўйнашига қарамасдан ҳимоявий ўйинни танлашини тахмин қилгандик. Шуни эътиборга олиб, ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ўйин давомида бизда ҳимоядан ҳужумга ўтишда катта муаммолар бўлди. Шунингдек, "Металлург"нинг бир нечта қарши ҳужумларини ўтказиб юбордик. Айнан шу жиҳатлар бизнинг мағлубиятимизга сабаб бўлди. "Металлург" таркибида тезкор қарши ҳужумга ўтиб кета оладиган футболчилар кўпчиликни ташкил қилди. Дониёр Нарзуллаев ва Шахзод Убайдуллаев анча чиройли ўйин кўрсатишди. Ўтган ўйинда Аброр Тошқўзиев гол урганига қарамасдан, асосий таркибда Убайдуллаев тушишини кутмагандим. "Металлург"нинг бу ўзгариши ўзини оқлади. Нарзуллаевнинг тезкорлиги эса ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Стандартлар жамоанинг асосий қуроли эканлигини биламиз. Фақатгина шу жиҳатга таяниб қолиш ҳам нотўғри эмасмикин?
- Йўқ. Биз рақибнинг ўйинига қараб, қай тариқа ҳужумларга ўтиш, қай тариқа ҳимояланиш борасида ҳам ишлаяпмиз. Лекин таркибда стандартлардан ажойиб тарзда фойдаланадиган шундай футболчи бор бўла туриб, бунга эътибор бермаслик ҳам нотўғри деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда "Металлург" кўп сонли футболчилари билан ҳимояланди ва ўйин ташкил қилишда муаммоларга дуч келдик. Стандартлардан фойдаланиш асосий факторларимиздан бири эди. Бугун эса бундан тўғри фойдаланиш насиб қилмади. Навбатдаги турларда ўз майдонимизда ўтадиган ўйинларда ҳам шундай муаммоларга дуч келишимиз мумкин. Яъни, рақиблар ҳимоявий ўйин кўрсатадиган бўлса, исталган жамоа ўз ўйинини ташкил қила олиши қийин бўлади. Шу боисдан бу борада қаттиқ ишлаймиз.

- Филип Райевац нега майдонга тушмади? Унда жароҳат бормиди ёки бошқа муаммо бормиди?
- Йўқ, унда ҳаммаси жойида. У кеча Сербиядан учиб келди, тестларни топширди ва тиббий кўрикдан ўтди. Ўйлайманки кейинги ўйинларда Филип майдонга тушади.


Фурқат Пўлатов Бекобод шаҳридан махсус

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика