UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..."

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор"-"Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




"Пахтакор"ни бу йилги мавсумдаги ҳақли чемпионлиги билан табриклайман. Улар мавсум давомида бошқа жамоалардан кучли эканлигини ўз ўйинлари билан исботлашди. Чемпионликни катта меҳнат эвазига ва ҳаққоний тарзда қўлга киритди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам,  "Пахтакор"га қарши бундай вазиятлар ярата туриб фойдалана олмаслик, ўз дарвозамиз олдидаги хатолар панд берди. Рақиб бундай хатоларни кечирмайди. Вазиятлардан тўғри фойдаланиш ва ҳимояда хато қилмасликни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтган эдим. Минг афсуски, ҳимояда хато қилдик ва вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олмаслик ва хатолар билан  "Пахтакор"ни ютиб бўлмайди", – дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Таъкидлаганингиздек, иккита голни ҳам ҳимоячилар ўзига ўзи олиб келди. Филип Раевац, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасановда  яққол голли вазиятлар бўлди...

- Вазиятлар яратишда устунлик қилган бўлсак-да, рақиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонгани – бу футболчиларнинг квалификацияси юқорилиги билан боғлиқ. Улар яримта вазиятдан фойдаланиб, гол уришяпти. Бизда эса тескариси кузатилди. Футболчилар шошиб қолди. Балки ҳимояда хатога йўл қўйишимиз сабаби футболчилар хаёлида  "Пахтакор" кучли жамоа", деган нарса сақланиб қолинганидир. Аниқ сабабини билмайман. Факт шуки, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Жамоани олдинда "Локомотив" билан ўйин ва иккита водий дербиси кутмоқда. Бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида нималарга эътибор қаратмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин йигитларга ҳам айтиб ўтган эдим, чемпионат биз учун энди бошланаётгандек. Футболчилар бутун мавсумда қилган меҳнатларини қадрига етишади деб ўйлайман. Қўқон тарихида бундай натижа қайд этилмаган. Кучли тайёргарлик эвазига олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз мумкин. "Локомотив" билан ҳам қийин ўйин бўлади. Боиси, бу жамоа охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

- Жамоа мағлуб бўлган ёки дуранг ўйнаган ўйинларда кеч уйғонмоқда... 

- Бизда бундай ўйинлар кўп бўляпти. 0-1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда гол урган пайтларимиз бўлди. "Бухоро" билан баҳсда олдинда бораётиб ,охирги сонияларда гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум" билан беллашувда 1-0 ҳисобида олдинда бораётиб, ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Бугун йигитларга эътироз билдира олмайман. Чунки улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг натижа қўлга киритишимиз керак эди. Йигитлар ҳар бир ўйинда бошидан охиригача курашишмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика