UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  0 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  13 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4

Бахтиёр Ашурматов: "Бу сенсацион натижа эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бу сенсацион натижа эмас"

"Турон" - "Локомотив" (2:1) Суперлигага ўтиш ўйинидан мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Авваламбор бизга ишонч билдирганликлари учун "Турон" раҳбариятига миннатдорчилик билдиораман. Шунингдек, бутун мавсум давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган, охиригача ишонч билдирган жонкуяр мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, натижани сенсация деб айтмаган бўлардим. Тўғри, "Локомотив" Суперлигада ўйнагани сабаб таркибида маҳоратли футболчилар кўпроқ бўлиши мумкин. Аммо бизнинг жамоада ҳам Суперлига ҳавосини кўрган бир қатор футболчилар бор эди. 

Бугун йигитларга рақибга кўпроқ босим юзага келтиришларини сўрагандим. "Локомотив" сафида Абдумавлон Абдужалиловни ўйнамагани бизга қайсидир маънода қўл келди. Нортожиев яхши даражадаги посбон бўлишига қарамасдан унда ўйин амалиёти камроқ эди.

Сўнгги ўйинларда мардонавор ўйин намойиш этган жамоамиз йигитларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Про-лигада 2-ўрин бой берилган қийин вазиятдан барчамиз биргаликда ҳаракат қилган холда чиқиб кета олдик. "Локомотив" жамоасига ҳам келгусида омад тилаб қоламан. Коростиченко яхши мутахассис, ўйлайман-ки у жамоани янада кучайтира олади.

- Суперлигада шу таркиб сақлаб қолинадими ёки ўзгаришларни амалга оширасизми?

- Селекция ишлари ҳар бир клубда давом этади. Мен ҳозир ваъда беришим мумкин, янги мавсумда бундан-да жанговар жамоа тузамиз. Таркибни сақлаб қолиш ҳақида айтадиган бўлсам, мана шу йигитлар соғлигини хавфга қўйиб бўлса ҳам охиригача курашишдими, уларга албатта имкон берилади. Биз таркибни янада кучайтириш учун бир қатор маҳоратли футболчиларни жалб этишимиз мумкин. Шу ўринда, таркибга маҳоратли футболчиларни жалб этган холда ажойиб жамоа шакллантирган Анвар Бердиевнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

- Иккинчи бўлимда айрим  асосий таркиб футболчиларни захирага олдингиз? Ўйин аввалида қўшимча бўлимлар ва пенальтилар сериясига ҳам жамоани тайёрлаган эдингизми?

- Гапнинг очиғи, биз ўйиндан олдин пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрмагандик. Сўнги ўйинларда кузатиб жамоа сафида пенальтиларни хотиржам тепа оладиган футболчиларни кўз остимга олиб қўйгандим! Захираларга келсак, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумлари янада кучайди. Шу сабабдан ҳужумчининг ўрнига Жасур Ўриновни тушириб марказни мустаҳкамлашга ва натижани ушлаб қолишга уриндик. Бу қарор ўзини оқлади.

- "Қўқон-1912"дан истеъфога чиқарилганиз сабаб "Турон"ни Суперлигага олиб чиқиб ниманидир исботлашга ҳаракат қилдингизми?

- Кимгадир ниманидир исботлашдан кўра, ҳозир бизга ишонч билдирган "Турон" раҳбариятига ва ажойиб мухлисларига миннатдорчилик билдирган бўлардим. Биз йўл қўйилган қониқарсиз натижалардан тўғри хулоса чиқарган холда охиригача курашиб Суперлига йўлланмасини ҳал қила олдик. 

- Рақиб сафида асосий дарвозабон ўйнмаслигини аввалдан билганмидингиз? Ўйинга сиз танлаган тактика шундан далолат бераётганди...

- "Локомотив" кучли жамоа бўлса, бу бизнинг ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз кераклигини англатмайди. Биз ўйинга ҳужумкор услубни танладик, керак пайтда ҳимоялана олдик. Ғалаба бутун жамоаники.

- Собиқ жамоангиз "Қўқон-1912"дан ҳам футболчилар жалб этиш режада борми?

- “Қўқон-1912"да ажойиб таркиб бор эди. Афсус, жамоа Про-лигага тушиб кетди. Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов, Қувондиқ Рўзиев каби футболчиларни марказда ҳар бир жамоа кўришни истайди. Биз "Қўқон-1912" раҳбариятига чиқамиз, агар футболчиларни шартномаси тугаган бўлса таркибга жалб этамиз. Агар футболчиларнинг ўзи ҳам буни истаса, албатта таркибимизда улар учун жой бор.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика