UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  0 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13

Бахтиёр Ашурматов: “Бизнинг ҳужумчидек футболчилар Ўзбекистонда жуда кам” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Бизнинг ҳужумчидек футболчилар Ўзбекистонда жуда кам”

Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим эди. Чунки бу жамоалар ушбу тур олдидан кам очко жамғаришганди. Қўқонликлар олдинги турда АГМКга ютқазиб қўйишди. Биз ҳам ўз майдонимизда “Қизилқум”ни мағлубиятга учрата олмагандик.

Ўйин олдидан йигитларга таъкидлагандим, бугун фақат ғалаба қозонишимиз лозимлигини. Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли бўлди. Улар ўз олдиларига қўйган вазифаларни яхши бажаришди. Қўқонликлар эса иккинчи бўлимни жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Омад биз томонда бўлди.

Ўзим Қўқонлик бўлганим учун “Қўқон-1912” жамоасига бефарқ эмасман. Ўзим бошқараётган жамоадан ташқари бошқа ўйинларда уларга мухлислик қиламан. Ҳали бу жамоа ўз сўзини айтишига ишонаман. Бухородан келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Иван Нагаев жуда ҳам тезкор ҳужумчи, бу каби ўйинчилар Ўзбекистонда жуда кам. У жароҳати боис анча машғулотларда иштирок эта олмади. Мана секин-аста спорт формасини тиклаб боряпти. Келажакда Нагаевдан умидимиз катта", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика