UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  0 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  7 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  4 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  11 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  11 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски бугун VAR ишлатилмади..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски бугун VAR ишлатилмади..."

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси бор. Айтайлик ҳисобда ортда борсак мухлисларимиз ҳужумга ўтишимизни талаб қилишади, бу эса йигитларга қўшимча куч беради. "Локомотив" биз учун мураккаб рақиб эканлигини билардик, улар мавсум бошида медаллар учун курашишни мақсад қилганди, лекин хорижлик мураббий ўз услубини йўлга қўйиб олишда қийналди. Сўнгги пайтларда эса "Локомотив" яхши ўйин намойиш этаётганди.

Бугун тўп назорати ва позицион ҳужум қилишда рақиб устунлик қилди, аммо охиригача курашиш ва иштиёқ борасида биз ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандман. Гапни очиғи биз ҳозирги ўрнимизга муносиб эмасмиз. Захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Рақиб устози мағлубиятни ҳакамлар туфайли бўлди деб айтди...

- Ҳакамлар иккала томонга ҳам хато қилишди, қайсидир жамоага ён босди деб айта олмайман. Афсуски бугун VAR ишлатилмади. Ғалабадан кейин ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Якуба Бамбадан гол урилган вақтда тўп қўлинга тегдими деб сўрадим, у тўп юзига тегиб дарвозага кирди деди.

- Жамоа ҳаракат қилса мавсумни 8-ўринни сақлаб қолиши мумкин...

- Йўқ, мақсадимиз 8-ўринни сақлаб қолиш эмас, олдинда яна ўйинлар бор ва имкон қадар кўпроқ очко олиш ва юқорироқ ўринни олишга ҳаракат қиламиз. Тўғри биринчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак. Буни ният қилиб қоламан.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Бу йил кўплаб жароҳатлар кузатилди. Холмуҳаммедов, Акбаровда жароҳат бор эди. Бугун Ойбек Рустамов кичик жароҳат билан ўйнади. Афсуски Муроднинг жароҳати жиддийроқ эди, шу боис уни алмаштирдим. Олдимизда кичик танаффус бор, шу вақтда улар тезроқ сафга қайтишларини сўраб қоламиз.



Видео. Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"        

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика