UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  16 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски бугун VAR ишлатилмади..." Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Афсуски бугун VAR ишлатилмади..."

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси бор. Айтайлик ҳисобда ортда борсак мухлисларимиз ҳужумга ўтишимизни талаб қилишади, бу эса йигитларга қўшимча куч беради. "Локомотив" биз учун мураккаб рақиб эканлигини билардик, улар мавсум бошида медаллар учун курашишни мақсад қилганди, лекин хорижлик мураббий ўз услубини йўлга қўйиб олишда қийналди. Сўнгги пайтларда эса "Локомотив" яхши ўйин намойиш этаётганди.

Бугун тўп назорати ва позицион ҳужум қилишда рақиб устунлик қилди, аммо охиригача курашиш ва иштиёқ борасида биз ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандман. Гапни очиғи биз ҳозирги ўрнимизга муносиб эмасмиз. Захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Рақиб устози мағлубиятни ҳакамлар туфайли бўлди деб айтди...

- Ҳакамлар иккала томонга ҳам хато қилишди, қайсидир жамоага ён босди деб айта олмайман. Афсуски бугун VAR ишлатилмади. Ғалабадан кейин ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Якуба Бамбадан гол урилган вақтда тўп қўлинга тегдими деб сўрадим, у тўп юзига тегиб дарвозага кирди деди.

- Жамоа ҳаракат қилса мавсумни 8-ўринни сақлаб қолиши мумкин...

- Йўқ, мақсадимиз 8-ўринни сақлаб қолиш эмас, олдинда яна ўйинлар бор ва имкон қадар кўпроқ очко олиш ва юқорироқ ўринни олишга ҳаракат қиламиз. Тўғри биринчи даврада ўз майдонимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак. Буни ният қилиб қоламан.

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Бу йил кўплаб жароҳатлар кузатилди. Холмуҳаммедов, Акбаровда жароҳат бор эди. Бугун Ойбек Рустамов кичик жароҳат билан ўйнади. Афсуски Муроднинг жароҳати жиддийроқ эди, шу боис уни алмаштирдим. Олдимизда кичик танаффус бор, шу вақтда улар тезроқ сафга қайтишларини сўраб қоламиз.



Видео. Микаэль Секейрадан аччиқ гаплар: "Шу тизим бўлса, Ўзбекистон ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди"        

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика