"Бавария"нинг Берлиндаги сафари ва учрашув ҳамда ўйин атрофидаги қизиқарли воқеалар таҳлили
18 май 2020 05:14
Янгиликлар
"Бавария"нинг Берлиндаги сафари ва учрашув ҳамда ўйин атрофидаги қизиқарли воқеалар таҳлили
"Майнц" "Кёльн" меҳмони бўлган бўлса, "Бавария" дебютант "Унион" уйига сафар қилди.
Кельн Марк Ут - 6', Флориан Кайнц - 53' |
Бундеслига . 26-тур 17/05/2020, 19:30 2
:
2
Тугади
|
Майнц 05 Тайво Авонийи - 61', Пьер Кунде - 72' |
Стадион: RheinEnergieSTADION, 0 томошабин
Бош ҳакам: Гуидо Винкманн
Превьюда ёзилганидек, Кёльнда тенг кучли жамоалар тўқнаш келишди. Учрашув давомида ҳам бу ўз тасдиғини топди. Нисбатан кичик устунлик ва фаворит мақоми майдон эгаларига берилганди ва беллашув стартида "Кёльн" буни қайсидир маънода тасдиқлади. Ўйинда нисбатан устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Баҳс аввалида Марк Ут пенальтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлим "Кёльн" устунлигида якун топди. Танаффусдан кейин ҳам мезбонлар гол уришни уддалашди. Флориан Кайнцнинг 53-дақиқада урган голидан сўнг кўпчилик мазкур ўйинда майдон эгаларининг ғалабасига шубҳа қолдирмаганди. Бироқ иккинчи голдан кейин "уйғонган" "Майнц" дастлаб захирадан тушган Авонийи, кейинчалик Пьер Кунденинг рейди орқали киритилган гол туфайли мувозанатни тиклади. Натижада бу гол учрашувдаги якуний натижани белгилаб берди ва жамоалар бир очкодан қўлга киритишди. Бу жамоаларнинг турнир жадвалидаги мавқеиларига таъсир қилмади, яъни "Майнц" билан "Кёльн" эгаллаб турган ўрниларида қолишди.
Унион |
Бундеслига . 26-тур 17/05/2020, 22:00 2
:
0
Тугади
|
Бавария Роберт Левандовский - 40', Бенжамен Павар - 80' |
Стадион: Alte Foersterei, 0 томошабин
Бош ҳакам: Bastian Dankert
Куннинг иккинчи ўйини Берлинда, "Унион" ва "Бавария" ўртасида кечди. Бош мураббий Урс Фишер оилавий сабаблар туфайли мазкур баҳсда иштирок этолмади ва жамоани Маркус Хофманн бошқариб тушди. Шунингдек, Юнус Малли ва Марвин Фридрих ҳам жароҳатлари боис "Бавария"га қарши ўйинда жамоасига ёрдамлаша олишмади.
"Бавария" эса Никлас Зюле, Корентен Толиссо ва Фелиппе Коутиньо ҳамда тўлиқ тикланиб улгурмаган Хави Мартинес хизматидан фойдаланмади. Лекин таркибдаги катта танлов ва футболчилар даражаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқилса, йўқотишлар кўпроқ майдон эгаларига таъсир қилди.
Бевосита ўйинга келсак, стартни "Унион" анча яхши олди. Биринчи бўлиб хавфли вазият айнан мезбонлар томонидан содир этилди. Лекин Мануэль Нойернинг маҳорати учрашувда "Унион" ҳисобни очишига тўсқинлик қилди. Шундан сўнг "Бавария" ҳам қатор ҳужумларни ташкил этишга уринди. Лекин "Унион" ҳимояси анча тартибли кўринди. 19-дақиқада "Бавария" стандарт вазиятидан кейин гол уришни уддасидан чиқди. Гнабрининг узатмасидан кейин дарвозани ишғол этган Томас Мюллернинг қувончи узоққа чўзилмади. Сабаби, бош ҳакам Данкерт VAR орқали бу вазиятда Мюллер оффсайдда қолганини аниқлади ҳамда голни бекор қилди.
Биринчи бўлимда ўйин ташкил этиш ва айниқса ҳимояда рақибга нисбатан тўғри ва ҳудудларни ёпишда фаол ўйнаган "Унион"га 39-дақиқада Неван Суботичнинг Горецкага эҳтиётсизлик натижасида қилган қўполлиги қимматга тушди. Бундеслига "снайпери" Роберт Левандовски "нуқта"дан адашмади ва "Бавария" ҳисобда олдинга олиб чиқди. Суботичнинг хатоси эса тўғри ва муносиб ўйнаб турган "Унион"ни ўйиндан чиқариб қўйди.
Иккинчи таймда эса ўйин темпи ўртача кечди. Асосан ташаббус "Бавария"да бўлгани билан "Унион"нинг рақиб дарвозаси олдида ташкил этган ҳужумлари ҳам хавфли тус олди. Лекин дарвоза олдида кескинликни доим Нойер юмшатиб турди. Гоҳ ҳаводан оширилган тўпга биринчи бўлиб ҳаракат қилган бўлса, баъзан хавфли зарбалар йўлини тўсди. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида "Бавария" яна стандарт вазиятидан самара чиқара олди. Киммихнинг бурчакдан оширган тўпини Павар боши билан дарвозага йўллаб, учрашувда "Бавария" ғалабасини расмийлаштирувчи голни киритди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, "Унион" ҳимояланаётган позицион тартибли жойлашув натижасида "Бавария"га нисбатан бўш ҳудудлар тақдим этмасдан, барча жойни ёпиб қўйишни уддасидан чиқди. Неван Суботичнинг эҳтиёткорсизлиги ва яна бир стандарт вазиятидаги эътиборсизлик "Унион"га қимматга тушди. "Бавария" эса ўйинда рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш чораларини тополмагач, стандартдан оқилона фойдалана олди. Учрашувдан киритилган битта бекор қилинган ва ҳисобга олинган 2 гол, жами учала голни стандарт орқали уришга муваффақ бўлгани ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.
Шу тариқа чемпионат пешқадами Берлиндаги сафарда осон бўлмаган 3 очкони қўлга киритиб, "Боруссия" Дортмунд билан орадаги фарқни яна тўрттага ошириб қўйди. "Унион" Берлин эса кеча жадвалда илгарилаб кетган "Герта"дан кейинги 12-поғонани банд этиб турибди.
"Бавария" бош мураббийи Ханси Флик: "Ғалаба яхшигина меҳнатни талаб қилди. Ўйлашимча, ҳақли ғалаба. Жамоа ғалабага лойиқ ҳаракат қилди. Ўйин ташкил этишда баъзи муаммоларга дуч келдик, ҳа. Аммо мен ҳақли равишда футболчиларга улар 90 дақиқа давомида қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйин давомида йигитларга биз ўйинни дарвозадан гол ўтказиб юбормаган ҳолда "қуруқ" тугатишимиз кераклигини айтганимизни барча эшитган бўлиши керак. Жамоа буни уддалади ва якуний натижадан қониқдим".
Мануэль Нойер: "Берлиндан ҳақли равишда Мюнхенга 3 очкони олиб кетяпмиз. Учрашув давомида ўйин тизгини қўлимизда бўлди. Ўйин жиҳатдан ва ташкилий масалалар бўйича янада ижодкорроқ ва кучлироқ ўйнашимиз мумкин эди. Шунга қарамасдан, бугунги ҳолатда ҳам ғалабага ҳақли ўйин намойиш эта олдик. Стадионда одатий муҳит бўлмаганини барча тушуниб ва ҳис қилиб турибди. Лекин бу бизнинг қўлимизда бўлмаган ҳолат. Мотивация, ўйинга ёндошув ва ўз кучига бўлган ишончни янада кучайтириши мумкин бўлган муҳит ва қўллаб-қувватлов етишмади. Барибир биз майдонда энг яхши сифатларимизни намойиш этишга уринамиз. Лекин атрофдаги муҳит ҳозир буни чиройли кўрсатиб бера олмаслиги аниқ. Ҳозир бошқа давр ва ноодатий шароитдамиз. Бундан биргаликда оқилона йўл тутган ҳолда чиқиш лозим. Рестартдаги 9 турдан бири тугади. Ҳали ҳеч кимни ҳисобдан чиқариб бўлмайди ва хулосага жуда эрта. "Бавария" эса ишлашда ва мухлисларини хурсанд этишда давом этмоқчи".
Томас Мюллер: "Берлиндаги сафарда кўзлаган мақсадимиз - ғалабага эриишдик. Дастлабки 25 дақиқаликдаги ўйин биз ҳали нималар устида кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатди. Жуда кўп бор узун паслар орқали қулай вазиятни қидирганимиз панд берди. Кейинчалик эса вазиятни изига тушира олдик. Ёмон ўйнамадик. Лекин бу бизнинг максимум эмас ва аниқки бунданда кучли ўйнай оламиз. Тўғрисини айтсам, бугунги ўйинда худдики янги мавсумда, август ойида илк турни ўйнаётгандек ҳис қилдим. "Унион" ва бизнинг жамоа футболчилари ўйлашимча барчасини тўғри қилишди. Майдонда хуштакдан кейин барча эътибор курашга қаратилган бўлса, ундан ташқари ҳолатда қоидаларни риоя этдик. Ўйинда асосий етишмаган жиҳат бу мухлислар. Айнан улар бизга қўшимча куч ва энергия бағишлашади. Лекин ҳозир биз айнан шу ҳаёлдан чиқиб кетишимиз керак. Бугунги ғалаба асосий мақсадимиз чемпионлик сари ташланган яна бир катта қадамлардан бирига айланди".
Берлин кўчалари, ўйин атрофи, учрашувни томоша қилаётган мухлислар, кўчада юрган ишқибоз ва бошқалар галереяси
"Унион" — "Бавария" учрашувини пойтахтлик бир жаноб барибир жонли кўришнинг уддасидан чиқди. Мухлис дарахтга чиқиб, ўйинни стадион атрофидан томоша қилган. Бироқ ушбу жанобнинг завқи узоққа чўзилмади. Гап шундаки, маҳаллий полиция ходимлари ишқибозни пайқаб қолган ва дарҳол дарахтдан туширишга муваффақ бўлган.
Факт: "Бавария" мазкур ўйинда Германия чемпионатлари тарихидаги ўзининг 1112-ғалабасини нишонлади ва ўтказилган ўйин сони (1866) бўйича "Гамбург"га етиб олди. Фақатгина "Вердер" (1890) ўйинлар сони бўйича "Бавария"дан юқорида турибди.
Бундеслига турнир жадвали (26-тур, 2-кунги ўйинлардан кейинги ҳолат)
Левандовски тўпурарлар пойгасида рақобатчиларидан янада узоқлашди...
Бугун Бундеслиганинг 26-тури доирасидаги охирги баҳс "Вердер" ҳамда "Байер" ўртасида кечади.
Вердер Теодор Гебре Селассие - 30' |
Бундеслига . 26-тур 19/05/2020, 00:30 4
:
1
Тугади
|
Байер Кай Хаверц - 28', Кай Хаверц - 33', Митчелл Вайзер - 61', Керем Демирбай - 78' |
Стадион: Wohninvest-Weser-Stadion, 0 томошабин
Бош ҳакам: Tobias Stieler
Фикрлар