“Бавария”да низо. Хамес ва Руди ўртасида келишмовчилик юз берди

20 янв 2018, 09:48
Жамоанинг навбатдаги машғулотида икки футболчи бир-бири билан келиша олмай қолди.

Машғулот вақтида Хамес ва Руди ўртасида тўқнашув юз беради. Оқибатда тўқнашув “сўз жанги”га айланиб кетди.

Арьен Роббенинг уларга қарата: “Йигитлар, жанжални давом эттиринглар” деган гапига қарамай, Франк Рибери, Жером Боатенг ва Рафинья уларни ажратиб қўйган.

Машғулот сўнгида улар бир-бирига қўл бериб майдонни тарк этгани айтилмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›