

Мюнхен клуби 20 ёшли ҳужумчи учун курашга қўшилди. Ёзда "Бавария" устозига айланадиган Юлиан Нагельсманн Холандни жамоа учун идеал форвард сифатида кўрмоқда ва норвегияликнинг 32 ёшли Роберт Левандовскининг ўрнини эгаллашини хоҳламоқда.
Холандга "Реал", "Барселона", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Футболчи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 5та ассист қайд этди.



