

Айни дамда “Бавария” сафида ижара асосида тўп сураётган “Реал” ўйинчиси Хамес Родригес испан клубига қайтиши мумкин. Қайд этилишича, Хамеснинг ижара шартномасида мюнхенликлар футболчини 42 млн евро сотиб олиши мумкинлиги бўйича банд қайд этилган. Бироқ немис клуби бу ҳуқуқдан фойдаланмоқчи эмас. Воқеалар шундай кўринишда давом этса, футболчи 2019 йил ёзида “Реал”га қайтишига тўғри келади.



