"Бавария" Хакимига 6-7 миллион евро маош тўлашга тайёр

Alisher
18 июн 2020, 12:55
"Боруссия" (Дортмунд)да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакими фаолиятини бошқа бир Бундеслига клубида давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, 21 ёшли марокашлик футболчини Мюнхеннинг "Бавария" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Германия клуби раҳбарияти Ашраф Хакими учун йилига 6-7 миллион евро миқдорида маош таклиф қилишга тайёр.

"Реал" футболчисини камида 60  миллион еврога баҳоламоқда. Ашрафнинг "қироллик клуби" билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›