"Бавария" Вернер учун 25 миллион евродан ортиқ тўламайди
16 авг 2019 12:47
Янгиликлар
"Бавария" Вернер учун 25 миллион евродан ортиқ тўламайди
"Бавария" "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернерни харид қилмоқчи.
Мюнхен клуби 23 ёшли германиялик ўйинчи учун фақатгина 25 миллион евро тўламоқчи.
Вернер якунланган мавсум "Лейпциг" сафида 37та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 10та ассистга эришган.
Қайд этиш керакки, унинг клуб билан тузган шартномаси 2020 йил ёзда ўз якунига етади. Ўйинчи олдинроқ шартномани узайтиришни рад этган эди.
Вернер фаолиятини "Штутгарт"да бошлаган ва айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Лейпциг"га 2016 йилда ўтган эди.
Ҳужумчи 2017 йилдан буён Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар