“Бавария” тор-мор этилганидан сўнг Хаби Алонсо нималар деди?

Khoja
11 фев 2024
“Байер” устози Хаби Алонсо “Бавария”ни йирик ҳисобда мағлуб этганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида?

- Биз рақобатдош жамоа эканлигимизни кўрсатиб қўймоқчи эдик. Биз ажойиб ўйин кўрсатдик, барча чизиқлар ўзларига белгиланган вазифани аъло тарзда бажаришди. Ўйин биз учун супер ўтди. Барча футболчилар топ даражадаги ўйинни кўрсатишди. Бизда голдан ташқари ҳам бир нечта яхши имкониятлар бўлди, рақибда эса деярли имконият бўлмади.

Менда ажойиб жамоа ва шунга мос футболчилар бор. Ҳеч биринчи ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Ҳеч қандай сиримиз йўқ, шунчаки футболчилар ўзларига ва кучларига ишонишмоқда.

Чемпионлик учун кураш ҳақида?

- Бу ҳақида май ойида гаплашамиз. Биз реалист бўлишимиз ва ўз мақсадимиз йўлида қатъий туришимиз керак”, деди “Баер” устози.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com