«Бавария» Толиссони 40 млн еврога сотиб олишга яқин

Narzulla Saydullayev
10 июн 2017
«Лион» ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо яқин орада Мюнхеннинг «Бавария» клубига ўтиши мумкин.

«Бавария» бу трансферни тезроқ амалга оширмоқчи. Сабаби Толиссо «Ювентус», «Челси», «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиши доирасида.

«Бавария» Толиссо билан шахсий шартнома борасида келишиб олди. Трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бу «Лион» тарихидаги энг қиммат трансферга айланади. Айни пайтда рекорд Майкл Эссьенга тегишли. У 2005 йил «Челси»га 38 миллион евро эвазига ўтганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr