"Бавария" "Шальке" дарвозабони билан келишиб олди

Mirjalol Normatov
22 дек 2019, 21:15
"Бавария" "Шальке" дарвозабони Александр Нюбель билан келишиб олди.

"Bild" хабарига кўра, Мюнхен клуби посбон билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олган. Олдинроқ "Шальке" матбуот хизмати дарвозабон ушбу мавсумдан кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этишини расман маълум қилганди.

Нюбель аввалига "Бавария"да Мануэль Нойернинг ўринбосари, кейинчалик асосий дарвозабон бўлади.

23 ёшли Нюбель 2015 йилда "Шальке"га кўчиб ўтганди. Шу вақдан буён у жамоаси таркибида 41 ўйинда 52 гол ўтказиб юборди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild