"Бавария" "Шальке-04" ҳимоячисини 2018 йилда ўз сафига қўшиб олмоқчи
27 июн 2017 15:49
Янгиликлар


"Бавария" "Шальке-04" ҳимоячисини 2018 йилда ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Шальке-04" ярим ҳимоячиси Леон Горецка хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, немис гранди Германия терма жамоаси футболчисини 2018 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўшанда Горецка эркин агент мақомига эга бўлади ва у учун ортиқча пул тўлаш керак бўлмайди. Футболчи "Шальке-04" билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Олдинроқ Гельзенкирхен клуби спорт директори Кристиан Хайдель "Шальке" янги мавсум олдидан Горецка билан хайрлашмоқчи эмаслигини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
23:20
"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор 0

Фикрлар