"Бавария" президенти Чемпионлар Лигаси фаворитлари ҳақида: "Реал" ҳар доим рўйхатда бўлиши керак. Шунингдек, "Ман Сити", ПСЖ, "Ливерпуль" ҳам"

Sherzod Nurmatov
12 сен 2022, 14:53
"Бавария" президенти Герберт Ҳайнер Чемпионлар Лигаси фаворитлари деб ҳисоблаган клубларини санади.

–  Сизнингча, ушбу мавсумда қайси жамоалар Чемпионлар Лигасининг фаворити ҳисобланади?

– Бу рўйхатга доим "Реал"ни киритишингиз керак. Анъанавий даъвогарлар ҳам бор - "Манчестер Сити", "Ливерпуль", ПСЖ ... ва "Бавария". Қолаверса, “Барселона” жуда қизиқ жамоа тузди – уларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак", – деди Ҳайнер.

"Бавария" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида ўз майдонида "Барселона" билан ўйнайди. Ўйин эртага, 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›