"Бавария" Олисени икки баравар кам суммага сотиб олган(ми)?

Sherzod Nurmatov
30 сен 2024, 17:11
Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбарияти 22 ёшли Майкл Олисени жуда фойдали трансфер сифатида кўрмоқда.

"Mirror Football" хабарига кўра, немис клуби футболчи трансфер учун "Бавария" "Кристал Пэлас"га тўлаган 50 млн фунтдан икки баробар қимматроқ деб ҳисоблайди.

"Бавария" Олисе ва бош мураббий Венсан Компани билан биргаликда янги мавсумни муваффақиятли бошлади.

Мюнхенликлар Бундеслигада 13 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва Чемпионлар Лигасининг 1-турида Загребнинг "Динамо" жамоасини 9:2 ҳисобида тор-мор келтирди.

"Бавария" кейинги ўйинларини Чемпионлар Лигасида "Астон Вилла" (02.10) ва Бундеслигада "Айнтрахт" (06.10) билан ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mirror Football