"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи
09 окт 2024 15:38
Янгиликлар
"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи
Германиянинг "Бавария" жамоаси ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала билан янги битим имзоламоқчи, деб хабар бермоқда "Sky Sports".
Маълум қилинишича, мюнхенликлар яқин вақт ичида 21 ёшли Мусиалага маошини йилига 25 млн еврогача оширишни назарда тутувчи келишув таклиф қилади. Шу тариқа у клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Жамол Мусиала 2019 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячи мюнхенликлар сафида жами 114 та ўйин ўтказиб, 33 та тўп киритишга улгурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар