“Бавария” Люка Эрнандезни 85 млн еврога сотиб оладиган бўлди

26 мар 2019, 08:11
“Бавария” ёзда “Атлетико М” ҳимоячиси билан шартнома имзолайди.

France Football нашри хабарига кўра, Мюнхен клуби футболчи билан шартнома борасида келишувга эришган. “Бавария” футболчи учун Мадрид клубига 85 млн евро тўлайди. У клуб билан 2025 йил ёзига қадар шартнома тузади. 

Унинг Мюнхендаги маоши эса йилига 13 млн еврони ташкил қилади.

Жорий мавсум Люка Эрнандез “Атлетико М” саафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: France Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›