UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евроданвоз кечиши мумкин  1 17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  10 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  18 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  4

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади Янгиликлар

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади

ОАВ тафсилотларни ошкор қилди.

Роберт Левандовски "Барселона"га ўтгандан сўнг ўзининг формаси билан ҳайратда қолдирмоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, польшаликнинг ажойиб ўйини Каталония клубининг харажатларига таъсир қилди.

Ўтган ёзда Левандовски юқори даражадаги ўтиш қаҳрамонига айланди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг "Барселона" "Бавария" футболчиси учун 45 миллион евро + 5 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Иккала клуб ҳам бонус тафсилотларини расман эълон қилмаган. Бироқ Каталония матбуоти улар Левандовскининг ютуқларига боғлиқлигини ёзмоқда.

Польшалик ҳужумчи камида 25 та гол урган ҳар бир мавсум учун "Барселона" "Бавария"га 1,25 миллион евро тўлайди. Бу шарт 2026 йилгача амал қилади.

"Mundo Deportivo"нинг қайд этишича, "Бавария" тез орада биринчи бонус тўловини олиши керак. Левандовски жорий мавсум "Барселона" сафида 23 та гол уришга улгурди. Яна иккита голдан сўнг каталонияликлар "Бавария"га 1,25 миллион евро ўтказишлари керак бўлади.

Левандовски 23 та голдан 14 тасини Испания чемпионатида урган. 34 ёшли футболчи тўп киритиш бўйича Ла Лигада пешқадам бўлиб, Хоселудан 3 та гол олдинга ўтиб кетган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика