UZ

Сўнгги янгиликлар

23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  24 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади Янгиликлар

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади

ОАВ тафсилотларни ошкор қилди.

Роберт Левандовски "Барселона"га ўтгандан сўнг ўзининг формаси билан ҳайратда қолдирмоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, польшаликнинг ажойиб ўйини Каталония клубининг харажатларига таъсир қилди.

Ўтган ёзда Левандовски юқори даражадаги ўтиш қаҳрамонига айланди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг "Барселона" "Бавария" футболчиси учун 45 миллион евро + 5 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Иккала клуб ҳам бонус тафсилотларини расман эълон қилмаган. Бироқ Каталония матбуоти улар Левандовскининг ютуқларига боғлиқлигини ёзмоқда.

Польшалик ҳужумчи камида 25 та гол урган ҳар бир мавсум учун "Барселона" "Бавария"га 1,25 миллион евро тўлайди. Бу шарт 2026 йилгача амал қилади.

"Mundo Deportivo"нинг қайд этишича, "Бавария" тез орада биринчи бонус тўловини олиши керак. Левандовски жорий мавсум "Барселона" сафида 23 та гол уришга улгурди. Яна иккита голдан сўнг каталонияликлар "Бавария"га 1,25 миллион евро ўтказишлари керак бўлади.

Левандовски 23 та голдан 14 тасини Испания чемпионатида урган. 34 ёшли футболчи тўп киритиш бўйича Ла Лигада пешқадам бўлиб, Хоселудан 3 та гол олдинга ўтиб кетган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика